Коронавирус касаллиги вируслар оиласининг ўрганилмаган турига киради. Ҳар қандай янги вируснинг оқибатлари қандай тугаши ва бундан кейин ўзини қандай тутишини билмаймиз. Иммунитетимиз у билан ҳали таниш эмас, шунинг учун организмга кўпроқ тажовузкор таъсир қилади ва кутилмаган асоратларни келтириб чиқаради.
Ушбу вирус жуда юқумли ҳамда узоқ (14 кун) яширин (инкубация) даврига эга. Шунинг ҳисобига зарарланган одам узоқ вақт бошқа одамларга ушбу вирусни юқтириши мумкин, ҳар бир одамдан ўнлаб кишига вирус юқиши мумкин.
Вирус кекса ёшдагилар ва иммунитети паст бўлган ҳамда оғир сурункали касалликларга чалинган одамлар учун хавфли ҳисобланади.
Касалликни юқтиришнинг бундай юқори даражаси қатъий карантин чораларини белгилашни талаб қилади, бу эса ишлаб чиқариш ва бошқа ҳар қандай фаолиятни тўхтатишга олиб келади.
Коронавирус ва грипп бир биридан қандай фарқ қилади? Грипп вируси жуда тез кўпаяди, аломатлари 2 3 кунда юзага чиқади, коронавирус учун эса бу ҳолат 14 кунгача бўлиши мумкин. Коронавируснинг аломатлари қуруқ йўтал, тана ҳароратининг юқори бўлиши, чарчоқ, нафас олишнинг қийинлашиши, томоқ оғриши билан юзага чиқади. Бундан ташқари ошқозон–ичак фаолиятининг бузилиши, кўнгил айниш, қайт қилиш ва ич кетиш, бўғимларда оғриқ, кўзнинг йиринглашиши ва қизариши (конюктивит) кузатилиши мумкин Бундай ҳолатни ўзингизда сезсангиз дарҳол шифокорга мурожаат этинг.
Ушбу касалликдан ҳимоя қилиш доимр қўллар ва тегиш мумкин бўлган юзаларнинг тозалигига риоя этиш зарурдир. Бунинг учун қўлларни совун ёки зарарсизлантирувчи восита ёрдамида тозалаш, қўл билан оғиз, бурун ва кўзни ушламаслик. Одатда бундай тегиш холатлари ўзингиз билмаган ҳолда бир соатда 15 мартагача бўлиши мумкин. ¤зингиз билан зарарсизлантирувчи восита доим олиб юриш, ҳар қандай шароитда қўлингизни зарарсизлантиришингиз шарт. Овқатдан олдин қўлингизни ювинг. Одам гавжум жойда, айниқса транспортда, бозорларда, савдо дўконларида бирон–бир предметга қўл билан тегишдан максимал сақланинг. ¤зингиз билан тиббий ниқоб, бир марталик салфетка доим олиб юринг ва тез–тез алмаштиринг, улар билан оғиз ва бурунни ёпинг. Йўталганда ва акса урганда салфетка тутиб, сўнгра чиқинди идишга ташланг. Инсонлар қўли билан тегиши мумкин бўлган озиқ овқат маҳсулотларини ушламанг ва таътиб кўрманг. Қўл билан ва қўчоқлашиб кўришманг. Ишда ушлаш мумкин бўлган буюмлар (клавиатура, стол, смартфон, пульт, эшик тутқичи, включатель, розетка ва бошқа)ларни тез тез дезинфекцион восита ёки антицептик гель ёрдамида зарарсизлантириб туринг. Оралиқ масофа (2 метр)ни сақланг. Нафас олиш органларини ҳимоялаш учун тиббий ниқобдан тўҚри фойдаланинг.
З.Т¤ЙМУРОДОВ,
Б.МАҲМУДОВ,
туман СЭО маркази СГЛ врач лаборантлари.