Гиёҳвандликка қарши кураш борасидаги масалага давлат миқёсида катта эътибор қаратилганини, наркоманияга қарши курашнинг мустаҳкам ҳуқуқий базаси яратилганини, хавф-хатарни бартараф этиш мақсадида кенг жамоатчиликнинг фаоллигига таянилаётганини алоҳида эътироф этиш зарур. Айниқса, мустақиллик йилларида ушбу иллатга қарши кураш чора-тадбирлари бир неча бор кучайтирилди.
“Наркомания” сўзининг луҚавий маъносига эътибор қаратадиган бўлсак, бу – юнонча сўз бўлиб, "нарко”-карахтлик, "мания” – хоҳиш, интилиш, деган маъноларни англатади. Инсоният гиёҳванд моддалар ҳақида милоддан олдинги қирқинчи минг йилликдаёқ тушунчага эга бўлган. Милоддан аввалги 18-19 асрлардаёқ гиёҳванд моддалардан дори воситалари тайёрлаб, инсонлар онгига таъсир қилиш мақсадида амалиётда қўлланилган. Мутахассис-шифокорларнинг таъкидлашича, улар асосан жангу жадалларда жангчилар дийдасини қотириш, жароҳат олганида оҚриқни сезмаслиги учун ишлатилган.
Гиёҳвандликнинг инсон саломатлиги учун хавфли томони яна нимада?
Мутахассислар мазкур касалликда дастлаб аниқ аломатлар кўзга ташланмаслигини, хасталик авж олганда – белгилари яққол кўринганда эса уни даволаш ниҳоятда қийин кечишини ёки амалда умуман даволаб бўлмайдиган ҳол вужудга келишини таъкидлайдилар.
Бу офатнинг жамият учун қандай хатарли томони бор, деган саволга эса ўнлаб йўналишлар асносида жавоб бериш ва юзлаб мисолларни келтириш мумкин. Гиёҳвандликка мубтало бўлиш киши ҳаётини бутунлай издан чиқаради. У ҳар тарафлама таназзулга юз тутади. Энг асосийси ва даҳшатлиси, гиёҳвандликка ружу қўйган кимса зарур пайтда ўзини ўзи бошқариш қобилиятидан маҳрум бўлади. Демак, у нима қилаётганини чуқур англаб етмайди ва наркотикка руҳий тобелик пайтида қандай топшириқ буюрилса, шуни бажаравериши мумкин. Айни шуни ҳисобга олиб, жиноятчи гуруҳлар шундай одамларни ўзларига қарам қилиб оладилар ва улардан қабиҳ мақсадлари йўлида фойдаланадилар. Айниқса, диний экстремистик ва террористик тузилмалар учун бу усул кенг тарқалгани кўпчиликка маълум.
Кейинги йилларда ер юзида гиёҳванд моддаларни истеъмол қиладиган, унинг Қайриқонуний савдоси билан шуҚулланадиган одамлар тобора кўпайиб бораётганлиги барчамизни огоҳ бўлишга ундайди. Ахир ногирон фарзандларнинг дунёга келиши, наслнинг бузилиши, оилавий ажралишларнинг ортиши, жиноятчилик, фоҳишабозлик каби иллатлар асосида ҳам айни шу бало – гиёҳвандлик ётади. Демак, унинг салбий оқибатлари жамият учун жуда ҳам хатарлидир.
Статистик маълумотларга кўра, дунё бўйича 200 миллиондан ортиқ киши гиёҳвандлик ботқоҚига ботган. Унинг домига тушиб қолаётганлар сони эса кундан-кун кўпайиб боряпти. Энг ачинарлиси, гиёҳвандликка чалинган 1 нафар кимса йил давомида ўнлаб иродаси суст кишиларни ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Уларнинг кўпчилиги ёшлар эканлиги ниҳоятда ташвишланарли.
Мамлакатимизда бу иллатнинг илдиз отишига йўл қўймаслик мақсадида ҳар йили гиёҳвандликка қарши кураш тадбирлари амалга оширилиб келинмоқда. СоҚлом турмуш тарзини қарор топтириш мақсадида аҳоли ўртасида кенг кўламда тарҚибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Бироқ, энг аввало оилада бола тарбиясига, унинг юриш-туришига эътибор кучайтирилмас экан, ижобий натижага эришиш ниҳоятда қийин. Чунки гиёҳвандлик нишонида биринчи навбатда ҳар нарсага қизиқувчан ва шу нарсага ўта берилувчан фарзандларимиз туради. Унутмайлик, қурол билан одам ҳаётига таҳдид қилинганда тепкини босгач, нишонда адашиш мумкин. Биз назарда тутган ҳолатда эса ўлжа ҳеч қаерга қочиб қутула олмайди. Чунки гиёҳвандлик нишонга бехато уради.
Гиёҳвандлик жинояти ҳақида бутун дунё ташвишга тушаётган бир вақтда мамлакатимиздаги ҳар бир фуқаро ушбу иллатнинг салбий оқибатларидан тегишли хулоса чиқариб олиши керак. Ушбу соҳадаги қонунбузарликнинг олдини олишда, ёшлар ўртасида соҚлом турмуш тарзини тарҚиб қилишда нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат идоралари, ёшлар ташкилотлари, маҳалла, таълим муассасалари, балки бутун жамоатчилик, яъни ҳар биримиз масъулдирмиз.
О.БАХРОМОВ,
Самарқанд вилояти ҳарбий прокурори катта ёрдамчиси.