Аёл — борлиқ кўзгуси. Унинг гўзаллиги оламни чароғон этади, нияти пок, ўзи пок. Шу боисдан бўлса керак, аёлларни авайлаб-асраган юртнинг келажаги порлоқ деб нақл қилишади. Шу маънода, буни мамлакатимизнинг бири-биридан латофатли, оқила аёлларига нисбат қилсак, жуда тўғри бўлади.
Юртимизда аёлларни эъзозлаш, сиҳат-саломатлигини асраш, оғирини енгил қилиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқларини мустаҳкам ҳимоя қилиш, ташаббуслари ва интилишларини рўёбга чиқариш, касбий, жисмоний, интеллектуал, маънавий салоҳиятини, оналик ва болалик муҳофазасини юксалтириш, ёш оилаларга кўмак беришга эътибор йил сайин кучаймоқда. Бу эса, ўз навбатида, хотин-қизларнинг жамиятимиздаги ўрни ва мавқеи тобора кўтарилишига олиб келаётир. Уларнинг ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этишга қўшаётган ҳиссаси ортиб бораяпти. Бунда ҳеч шубҳасиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони катта аҳамият касб этмоқда.
Хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали амалга оширилиши фармоннинг устувор йўналишларидан саналади. Жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларнинг ҳар қандай муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўриш, бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, айниқса, қишлоқ жойлардаги хотин-қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш, улар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашиши бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш хотин-қизлар қўмиталари фаолиятининг бош вазифалари этиб белгиланган.
Эътиборли жиҳати шундаки, ушбу ҳужжатда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, фаоллигини ошириш, оилада маънавий муҳитни соғломлаштириш, аёллар бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, оилавий тадбиркорлик билан шуғулланаётган ва янги иш бошламоқчи бўлган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилган.
Илгари аёллар асосан оилавий ташвишлар билан банд бўлганлар. Эндиликда эса улар хусусий тадбиркорлик, кичик бизнес, яъни яратувчанлик билан ҳам астойдил шуғулланишаяпти. Уларнинг сафи йил сайин ошиб бораяпти.
Бу, аввало, мамлакатимизда тадбиркорликка кенг йўл очиб берилгани ва қулай имкониятлар яратилаётгани, имтиёзлар кенгайтирилаётгани натижасидир. Айниқса, қишлоқ жойларда оилавий ва якка тартибдаги тадбиркорлик учун барча шарт-шароитлар вужудга келтирилгани бизнинг туманимиздек чекка ҳудудлар учун қулай бўлмоқда.
Натижада тадбиркорлик фаолиятини бошлаган аёлларимиз сафи йил сайин ошиб бормоқда. Бунинг учун уларга кўмаклашиш мақсадида тижорат банклари томонидан 132 нафар хотин-қизларга 1 млрд. 895 миллион 800 минг сўмлик кредит маблаҚлари берилди. “Тадбиркор аёл” кўрик-танловининг туман босқичида 30 нафар тадбиркор аёл иштирок этди. Биринчи ўрин “Булоқбоши” МФЙда яшовчи Ахмедова Нодира оилавий корхонаси раҳбари Нодира Ахмедова ғолибликни қўлга киритди.
Оилани соғломлаштиришда, соғлом она ва болани шакллантиришда хотин-қизларнинг спортга жалб этилиши муҳим аҳамиятга эга. Ҳозирги кунда туманимизда спорт билан доимий шуҚулланаётган ёшларнинг 30-35 фоизини қизлар ташкил этмоқда. Айниқса, бадиий гимнастика турига қизиқувчилар сони йилдан-йилга ошиб бораётир. Деярли кўпчилик мактабларда, ҳаттоки мактабгача таълим муассасаларида ҳам ушбу спорт тури бўйича тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган.
Шунингдек, аёллар спортини ривожлантириш, хотин-қизларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида анъанавий “Аёллар спорт фестивали”, “Гимнастика барча учун” спорт мусобақалари ўтказилмоқда.
Туманимизда 27386 нафардан кўпроқ оила бор. Аҳоли сони эса 122869 нафардан ошиқроқни ташкил этади. Шундан аёллар қарийиб 61774 нафар. 2016 йилда 3216 нафар чақалоқ дунёга келган бўлса, ўтган йили 3202 нафарга нафарга яқин чақалоқ соғлом дунёга келган. Бу аҳолига кўрсатилаётган, жумладан оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида олиб борилаётган ишларнинг натижаси, десак тўҚри бўлади.
Аёл – oнамиз, oпа-синглимиз, жуфти ҳалoлимиз ҳисoбланади. Агар аёл ҳам жисмoнан, ҳам маънан сoғлoм бўлса, дeмак жамият мустаҳкам бўлади. Сабаби, кeлажак давомчилари бўлмиш фарзандларимизни oналар дунёга кeлтиради. Уларга бoшланғич таълим-тарбия ва oдoб-аxлoқни ҳам oналаримиз, мoмoларимиз ўргатади. Шундай экан, кeлажак авлoд кўп жиҳатдан бугунги кун аёлларининг қанчалик илмли, дoнo, oқила-ю сoлиҳа бўлишларига бoғлиқдир.
Муҳтарама оналар, азиз опа-сингиллар!
Сизларни байрамингиз билан чин юракдан самимий муборакбод этаман! Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, оилаларингизга тинчлик, осойишталик, тотувлик тилайман. Жамият ривожига янада кўпроқ ҳисса қўшиш бахти барчангизга насиб этсин, орзу-армонларингиз ушалсин.
Машҳура ШАМСИЕВА,
туман хокими ўринбосари, ҳотин-қизлар қўмитаси раиси.