Айниқса, экологик тоза асал ишлаб чиқаришга бўлган эҳтиёж ниҳоятда юқори.
Аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, бозор расталарини чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичилик маҳсулотлари билан тўлдириш, нарх-навонинг барқарорлигига эришиш мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 16 октябрдаги “Республикамизда асаларичилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан асаларичилик тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш, тармоқда наслчилик ишларини илмий асосда ташкил этиш, асаларичилик хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш, асал маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ва турларини янада кўпайтириш, асални қайта ишлаш бўйича замонавий технологияларни жорий этиш, соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш, шунингдек, асаларичилик соҳасидаги илғор тажрибаларни барча ҳудудларда тадбиқ этиш чора-тадбирлари белгиланди.
Қарор билан “Ўзбекистон асаларичилари” уюшмаси ташкил этилди. Ушбу уюшманинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари қуйидагилар этиб белгиланди:
асаларичилик тармоғини ривожлантиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий базани ишлаб чиқишда иштирок этиш;
асаларичилик тармоғини ривожлантириш дастурларини амалга оширишни мувофиқлаштириш, ягона илмий-техника, технологик, инвестиция ва экспорт сиёсатини амалга оширишни мувофиқлаштириш;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда асаларичилик хўжаликларини ўрмон фонди ерларига, тоҚ ва тоҚолди ҳудудларига, табиий пичанзор ва яйловларга ҳамда қишлоқ хўжалиги ерларига жойлаштиришни амалга ошириш;
асаларилар учун сунъий озуқалар ишлаб чиқаришни марказлашган ҳолда ташкил этишга кўмаклашиш ва ушбу тажрибани кенг қўллаш ҳисобига асаларичилик хўжаликларининг озуқа базасини мустаҳкамлаш;
асалари касалликларининг олдини олиш, даволаш ва ташхис қўйиш бўйича замонавий ва илғор усулларни жорий этиш ишларига кўмаклашиш;
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, шу жумладан, хорижий муассасаларда асаларичилик тармоҚига кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштиришда иштирок этиш.
Шу билан бирга, мазкур қарор билан асал етиштириш ва уни қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтиришга, асалари пакетлари билан хўжаликларни таъминлашга, асал етиштиришнинг замонавий усулларини жорий этишга йўналтирилган 2017-2021 йилларда асаларичилик тармоғини комплекс ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Асалари уялари, зарур жиҳозлар, асаларичилик соҳасида қўлланиладиган жиҳозлар, ускуналар, маxсус транспорт воситалари ва тиркамалар, шунингдек, асални қадоқлаш бўйича замонавий теxнологик линиялар етказиб берилишини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида масъулияти чекланган жамият шаклидаги лизинг компаниясининг фаолияти йўлга қўйилиши кўзда тутилди.
Ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш Республикада асаларилардан махсулот ишлаб чиқаришни кўпайтиришда ва соҳанинг иқтисодий самарадорлигини оширишда муҳим ҳисобланади.
Асалари оилалари кўпайтирилса ўсимликларнинг биологик хилма-ҳиллиги сақланади, табиатдан барқарор фойдаланиш йўлга қўйилади, тоғ олди ва тоғ қишлоқларида яшовчи аҳоли иш билан таъминланади, ноёб ўсимликлар тури сақланади, экология яхшиланади, асаларилар ёрдамида ўсимликлар чанглантирилиб, ҳосилдорлик оширилади.
СВОЖЖДЛҚК департаменти туман бўлими бошлиғи.