Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси туман кенгашининг VII пленуми бўлиб ўтди.
Унда партиянинг 2017 йилдаги фаолияти якунлари ҳамда жорий йилдаги фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисидаги масала муҳокама этилди.
Кун тартибидаги масала юзасидан партиянинг туман кенгаши раиси Н.Усмонов маъруза қилди.
Таъкидландики, халқ депутатлари туман Кенгашига партиядан сайланган депутатлар гуруҳи томонидан тумандаги ташкилот ва муассасаларга 17 та депутатлик сўрови юборилган. Уларнинг 7 таси қонун ва Ҳукумат қарорларининг жойлардаги ижроси бўйича, 10 таси эса фуқаролар мурожаатлари тўғрисидаги сўровлардир.
Шунингдек, депутатлик гуруҳи томонидан 11 марта мансабдор шахсларнинг ҳисоботи тингланган. 2 та масала туман Кенгашининг сессиясига киритилди.
Пленумда партиянинг “Ёшлар қаноти”, “Аёллар қаноти” томонидан ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида олиб борилган ишларга тўхталиб ўтилди. Асосий эътибор тадбирларнинг сонига эмас, сифати, таъсирчанлигига қаратилиши лозимлиги уқтирилди.
Партия пленумида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Самарқанд вилоят кенгаши ижроия қўмитаси девони раҳбари А.Солиев иштирок этди.
ПАРТИЯ ПЛЕНУМИ БЎЛИБ ЎТДИ
Лайло АРИПОВА.