Ўзбекистон Республикасининг «Давлат уй-жой сиёсатининг асослари тўғрисида»ги Јонуни ва Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой Кодекси фуқаролар, давлат органлари, корхона, муассаса ва ташкилотларнинг уй-жой муносабатларидан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқ чегаралаб берди.
Судлар қуйидаги уй-жой низоларини ҳал этиш ваколатига эга:
— хусусий ва давлат уй-жой фондларига қарашли турар жойларни ижарага берувчи ҳамда ижарага олувчилар, уларнинг оила аъзолари ўртасидаги уй-жой муносабатлари бўйича вужудга келган низолар;
— уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативи билан фуқаролар ўртасидаги уй-жой муносабатларидан келиб чиқадиган низолар;
— давлат уй-жой фондининг турар-жойига берилган ҳужжатни (ордерни) ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги низолар;
— ижара шартномасини ўзгартириш ва бекор қилиш тўғрисидаги низолар;
— Уй-жой кодексида кўрсатилган асослар бўйича турар-жойдан кўчириш билан боҚлиқ низолар;
— фуқаролик ҳуқуқ мажбуриятлари асосида вужудга келадиган уй-жой билан боҚлиқ низолар.
Фуқароларнинг уй-жой шароитларини яхшилаш, ёрдамчи хоналарни қайта қуриш ва ўзгартиришга розилик бериш масалаларини ҳал қилиш маҳаллий давлат ҳокимияти органи ва ижарага берувчиларнинг ваколатига тегишли эканлигидан келиб чиқиб, бундай масалалар бўйича даъволар судга тааллуқли эмас. Бироқ, фуқаролар маҳаллий давлат ҳокимияти ва ижарага берувчиларнинг юқорида қайд этилган масалаларни ҳал қилиши билан боҚлиқ ҳаракатларидан норози бўлганда маъмурий судга тегишли шикоят билан мурожаат қилишлари мумкин.
Хусусий мулкида уйи, квартираси бўлган фуқаролар вояга етган оила аъзоларининг розилиги билан бошқа фуқароларни турар-жойга кўчириб киритишга, жисмоний ва юридик шахсларга белгиланган тартибда ижарага беришга ҳақлидирлар.
Мулкдор, унинг оила аъзолари, ижарачи ва унинг оила аъзолари ўртасида уй-жой масаласида келиб чиққан низолар (уйга киритиш, уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш, уйдан кўчириб чиқариш) суд тартибида ҳал қилинади ва мазкур тоифадаги ишларни кўришда низоли уйда яшовчи вояга етган барча шахслар тегишлилигича ишга жалб қилиниши лозим.
Уйга яшаш учун киритиш ҳамда турар-жойдан фойдаланишга бўлган ҳуқуқини йўқотган деб топиш тўғрисидаги даъволарни ҳал этишда суд турар-жойга даъво қилувчи шахс турар жой мулкдорининг оила аъзолари сафига кириши ёки бошқа асос бўйича уйда яшашга бўлган ҳуқуқий ҳолатларини, қандай сабабларга кўра яшамаётганлигини ва даъвони тўҚри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатларни аниқлайдилар.
Мулкдорнинг оила аъзолари деб, у билан доимий бирга яшаётган хотини (эри) ва уларнинг фарзандлари тан олинади. Эр-хотиннинг ота-онаси, мулкдор билан доимий яшаётган оилали фарзандлари, меҳнатга қобилиятсиз боқимандалар, шунингдек, мулкдор билан доимий бирга яшаётган фуқаролар, агар улар мулкдор билан умумий хўжалик юритаётган ва унинг турар-жойига рўйхатдан ўтган бўлсалар, мулкдорнинг оила аъзоси деб топилишлари мумкин.
Мулкдорга нисбатан уй-жойда яшаш ҳуқуқини йўқотган деб топишга йўл қўйилмайди.
Нотариал тартибда тузилган уй-жой шартномасида сотувчи ва унинг оила аъзоларининг турар-жой рўйхатидан чиқиб кетиш муддати кўрсатилган бўлса, шу муддат тугаган кундан, муддат кўрсатилмаган бўлса шартнома тузилган кундан эътиборан улар турар-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб ҳисобланади.
Ер участкалари давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан фуқаролар мулкида бўлган уйлар (квартиралар) бузилган тақдирда мазкур фуқароларга, уларнинг оила аъзоларига, шунингдек, ушбу уйларда (квартираларда) доимий яшаётган фуқароларга уларнинг хоҳишларига биноан тарафлар келишувига кўра барча қулайликларга эга бўлган, аввалгисига тенг қийматли уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан кам бўлмаган саҳндаги бошқа турар-жой мулк қилиб берилади.
Ер участкаси давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан ижарачи яшаётган уйи (квартираси) бузилиши оқибатида уйдан кўчирилаётганда, суд, ер участкасини давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ҳақидаги тегишли ҳокимликнинг қарори мавжудлигини текширади. Бундай қарорнинг мавжуд эмаслиги даъвони рад этиш учун асос бўлади.
Ер участкалари давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан уйлар (квартиралар) бузилган тақдирда, шу уй-жойларда яшовчи фуқароларга, уларнинг оила аъзоларига, шунингдек, ушбу уйларда (квартираларда) доимий яшаётган фуқароларга уларнинг хоҳишига биноан ва тарафлар келишувига кўра барча қулайликларга эга бўлган уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига риоя этган ҳолда шу аҳоли яшайдиган пунктдан санитария, ёнғинга қарши, техник талабларга жавоб берадиган ҳамда шу аҳоли пункти жойлашган ҳудуддан турар-жой берилиши лозим.
А.ДЖАБРИЕВ,
Фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туманлараро судининг раиси.