ҳар бир фуқаро, ташкило, идора ва меҳнат жамоасининг масъулиятли вазифаси ҳисобланади
Ёнғин ўз моҳиятига кўра фавқулодда ҳодисадир. Ёнғинларнинг келиб чиқишига фуқароларнинг эътиборсизлиги ва лоқайдлиги, аниқроғи, газ ускуналари, электр асбобларидан нотўғри фойдаланиш, уларни ишлатишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этмаслик ҳолатлари сабаб бўлиши мумкин.
Ёнғинларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун соҳа ходимлари доимо тарғибот-ташвиқот ишларига алоҳида эътибор қаратадилар. Бу борада “Чоршанба – ёнғинлар профилактикаси куни” тадбирининг ўтказилиши алоҳида аҳамиятга эга. Чунки, ушбу тадбирда нафат соҳа ходимлари, балки барча корхона, ташкилот ва муассасалар ўз объекти учун, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳудудда жойлашган аҳоли яшаш хонадонларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун ҳамкорликда ҳаракат қилади. Бу эса ўз навбатида ўзининг ижобий самарасини кўрсатаяпти.
“Чоршанба - ёнғинлар профилактикаси” тадбирида туман ЁХБ ходимлари томонидан мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда аҳоли яшаш хонадонлари ҳолати ўрганиб чиқилмоқда, профилактик учрашувлар ташкил этилиб, ёнғин хавфсизлиги қоидалари тушунтирилаётир.
Лекин амалга ошириб келинаётган профилактик тадбирлар ва тарғибот-ташвиқот ишларига қарамасдан айрим эътиборсиз, лоқайд раҳбарлар ҳамда фуқароларимиз учраб турибди. Жумладан, “Қўролос” маҳалла фуқаролар йиғини Қўралос қишлоғида истиқомат қилувчи А.Маҳкамов ўз яшаш хонадонида маст ҳолда сигарет чекиб ухлаб қолиши натижасида чўғдан ёнғин пайдо бўлиб, яшаш хонадонининг 100 кв.метр қисми ёниб кетади. Натижада А.Маҳкамов куйиш натижасида вафот этади.
“Қовунчи” маҳалла фуқаролар йиғинидаги Ўразмат қишлоғида яшовчи фуқаро Х.Воҳидовнинг хонадонида газ плитаси устига ёғ қўйиб, қаровсиз қолдириши натижасида яшаш хонадонининг 30 кв. метр қисми ёниб, зарарланади.
Азиз фуқаролар газ асбобларидан фойдаланишда қуйидаги ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этмаслик, инсонлар ҳаётига хавф солувчи оғир оқибатларга олиб келиши мумкин:
- хонадонларда газ ускуналарига газни резина шланглари орқали уланиши;
- газ билан ишлаш воситаларини қаровсиз қолдирилиши ва ёш болаларни гугурт билан ўйнашларига йўл қўйиш;
- газ плитаси устида кийим қуритилишига;
- газ баллонларни газ плиталаридан камида 5 метр, иситиш воситаларидан 1 метр узоқликда ўрнатилиши;
- маиший газ баллонларини ҳаво ҳарорати +35 даражадан юқори бўлган яшаш хонадонларида ишлатиш ва сақлаш.
Газ плитасидан хонадонни иситиш учун фойдаланманг, газ асбобларидан фойдаланганда хоналардаги деразалар дарчаси очиб қўйилишини ёки хонани шамоллатиш чораларини кўришни унутманг. Ис гази кучли таъсир этувчи газ ҳисобланиб, ёнаётган газнинг тўлиқ ёнмаслиги натижасида хонада тўпланиб қолади ва нафақат иқтисодий зарар келтиради, шу билан бирга айрим инсонларни ҳаётдан бевақт кўз юмишига олиб келади.
Газ сизиб чиқаётганлигини сезсангиз дархол «104» рақами орқали газ идорасига хабар беринг, газ асбобларини ёритувчи ҳамда бошқа электр асбобларини ёқманг ёки ўчирманг, газ келадиган асосий кранни ўчириб қўйинг, гугурт чақманг, учқун чиқарувчи мосламалардан фойдаланманг, деразаларни очиб, хонани шамоллатинг ва хонани тарк этинг!
Ёнғин чиқиш хавфини сезганингизда зудлик билан яқин атрофдаги ёнғин хавфсизлиги қисмга ёки «101» рақамига қўнғироқ қилишни унутманг.
А.ҒАНИЕВ,
туман ЁХБ бошлиғи, майор.