“Шована” маҳалла фуқаролар йиғинида “Маҳалла фуқаро муҳофазаси тузилмасини тузишда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар” мавзусида ўқув-семинар ўтказилди. Унда тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, тумандаги ташкилот ва муассасалар масъул ходимлари ҳамда маҳалла ҳудудида истиқомат қилувчи аҳоли иштирок этди.
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, уларнинг оқибатларини камайтириш ва самарали бартараф этиш аҳолининг тинч ва хавфсиз ҳаёт кечиришини таъминлаш, мамлакатни ривожлантиришнинг стратегик мақсадларига эришишда муҳим аҳамиятга эга.
Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси бўлинма бошлиҚи подполковник М.Норқулов, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Н.Болмоновлар семинарда аҳолини фавқулодда вазиятлар содир бўлганда ҳаракат қилишга тайёрлаш тўғрисида маълумот беришди.
Семинарда аҳолини фавқулодда вазиятлар содир бўлганда (табиий ва техноген тусдаги) ҳаракат қилишга тайёрлаш тўғрисида, фавқулодда вазият, аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда бартараф этиш, қутқарувчи, қутқарув воситалари, қутқарув ишлари, қутқарув тузилмаси ва қутқарув хизмати тушунчалари тўғрисида видеоролик намойиш этилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунида келтирилган фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишнинг принциплари, техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар ва табиий тусдаги фавқулодда вазиятлар, уларнинг турлари тўғрисида ҳам тушунчалар берилди.
Бундан ташқари, ботулизм, қутириш каби ўта хавфли юқумли касалликлар, ёнҚин хавфсизлиги, ис газидан эҳтиёт бўлиш ва хавфсизлик масалалари ҳақида мутахассислар томонидан тушунтиришлар берилди.
Семинарда маҳаллада фавқулодда ҳолатлар содир бўлганда қандай чоралар кўриш бўйича ўқув-тактик машҚулотлар ҳам ўтказилди.
Ўз мухбиримиз.