ХХ асрнинг иккинчи ярмида инсоният олдида жуда кўп ва мураккаб муаммолар юзага келдики, уларнинг асосий қисми таъсир доирасининг миқёси ва аҳамиятига кўра глобал муаммолар номини олди.
Ҳозирги кунда ер юзида аҳоли сонининг кўпайиб бориши туфайли унга бўлган талабларнинг ортиб бориши, фан ва технологияларнинг юксак даражада ривожланиши инсоннинг табиатга таъсири миқёсини ҳаддан ташқари даражада орттириб юборди.
Натижада маҳаллий, минтақавий, умумбашарий ҳарактерга эга бўлган турли хил экологик муаммолар келиб чиқди ва улар инсоният цивилизaциясининг давомийлигига хавф солмоқда. Жаҳон миқёсида ўтказилган бир қатор сўровномалар натижаларига кўра дунё аҳолисининг аксарияти экотизимларнинг бузилиши, атроф-муҳитнинг ифлосланиши ва биохилма-хилликнинг камайиши каби экологик муаммолар инсоният учун энг катта хавф туғдирмоқда, деб ҳисоблайди.
Инсонларнинг ҳаётини таҳликага солаётган сабаблардан бири унинг табиий бойликларидан тўғри, оқилона фойдаланмаслик туфайли юзага келаётир.
Табиат бойликларидан оқилона фойдаланмасдан, ўйламай – нетмай, пала-партиш ва ҳисоб-китобсиз фойдаланиш, саноат корхоналари, транспортда ёқиладиган ёқилғилардан вужудга келган чиқиндилар билан ҳаво, сув, тупроқ, биосфера, яқин космоснинг ифлосланиши инсонлар умрининг қисқаришига олиб келмоқда.
Ер юзида иқлим кескин ўзгариб бораяпти. Бунга сабаб атмосфера таркибида карбонат ангидрид миқдорининг узлуксиз ортиб боришидир. Айни пайтда ёқилғиларнинг ёниши ҳисобига йилига 20 млрд тоннадан ортиқ карбонат ангидрид атмосферага чиқарилади. Экологик хавфсизлик нуқтаи назаридан ¤збекистон Республикаси ҳудуди учун қуйидагилар катта аҳамиятга эга: сув ресурсларининг ифлосланиши ва чучук сув етишмаслиги, атмосфера ҳавосининг ифлосланиши, тупроқ шўрланиши ва унинг таназзулга учраши, қаттиқ чиқиндилар (заҳарли саноат чиқиндилари)нинг тўпланиши, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар, радиaциявий хавфсизлик, атроф-муҳит ҳолатининг саломатликка таъсири, энергия тақчиллиги. Атмосферага ҳар йили юз миллионлаб тонна ифлослантирувчи моддалар ажратилади. Ҳавода Н2S нинг ортиб бориши кислотали ёмғирларнинг кўпайишига сабаб бўлди. ¤збекистонда мевали дарахтлар ҳосилдорлигининг камайиши, узумзорларнинг касалланиб, йилдан йилга кам ҳосил беришининг асосий сабабларидан бири ҳам кислотали ёмғирларнинг кўпайиб боришига олиб келмоқда. Кейинги пайтларда ўрмонларнинг кесилиб, камайиб кетиши, шунингдек, қуриб қолаётгани жуда аянчли натижаларга олиб келиши мумкин. ¤рмонларнинг йўқолиши иқлимнинг кескин ўзгаришига, сув бойликларининг камайишига, тупроқ ҳолатининг ёмонлашишига ҳам олиб келмоқда.
Шундай қилиб, одамларнинг экологик тизимга кучли таъсири кутилмаган аянчли ҳодисаларнинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин, натижада экологик ўзгаришлар занжири вужудга келаётир.
Ҳозирги вақтда инсоният экологик инқироз хавфи остида турибди. Агар зарур чоралар кўрилмаса, биосферанинг кўп жойлари ҳаёт учун яроқсиз бўлиб қолиши мумкин.
Табиатни муҳофаза қилиш, ҳозирги вақтда энг долзарб масалалардан бирига айланиб бормоқда.
Ўрта Осиё минтақасининг иқлимий-географик хусусиятлари инсоният, жамият ва табиатнинг ўзаро муносабатлари жараёнига, экосистемалар шаклланиши ва ривожланишига жиддий таъсир кўрсатади. Орол денгизи ҳудудидаги вазият деярли инсон назоратидан чиқиб кетди. Оролбўйи экологик фалокат минтақасига айланди. Ҳавонинг ифлосланиши, у орқали бошқа экосистемаларнинг ифлосланиши саноат корхоналари, барча турдаги транспорт воситаларининг зарарли чиқиндиларни ҳавога кўплаб
чиқаришлари, заҳарли кимёвий моддалар ишлатилиши туфайли юз бермоқда.
Умуман, минтақа бўйича углерод, олтингугурт, углеводородлар, қаттиқ
моддалар, азот қолдиқлари етакчи ўринда туради.
Ушбу муаммоларни бартараф этиш, табиат, атроф-муҳитни асраш, тупроқнинг заҳарланиши, сувнинг ифлосланиши, ҳайвонот оламининг қирилиб кетишига йўл қўймаслик баркамол шахснинг вазифасидир. Бу вазифани амалга ошириш учун аҳолининг барча қатламлари ўртасида узлуксиз экологик таълим-тарбияни йўлга қўйиш лозим. Экологик таълим-тарбиянинг мақсади инсон онгига ўзини табиатнинг бир қисми эканлигини, табиатсиз яшаш мумкин эмаслигини, уни зарарлаб, ўз ҳаётига хавф туҚдираётганлигини сингдириш, табиатга меҳр-муҳаббатни шакллантиришдан иборат.
5-умумтаълим мактабининг биология фани ўқитувчиси.