Витаминлар одамлар ҳаётида муҳим ўрин тутади. Организмда бирон-бир витамин етишмаса, касалликка мойиллик уйғонади.
Витаминларнинг 40 дан ортиқ тури бор экан. Уларнинг ҳар бири маълум бир вазифани бажаради. Масалан, А витаминини оладиган бўлсак, у кўриш ўткирлигини оширади. Айниқса, болаларнинг ўсишига катта ёрдам беради. У иммунитет витамини ҳам дейилади. Негаик организмнинг касалликларга қарши фаоллигини кучайтиради. Шунингдек, соч ва суякларни мустаҳкамлайди. Тиш ва милкларни соғломлаштиради. А витамини балиқ мойи, тухум, сут ва сут маҳсулотлари, сабзи ва ўрик таркибида мавжуд.
Б гуруҳ витаминлари таркибига кирувчи Б-1 витамини эса углеводлар алмашинувини мўътадиллаштиради. У айниқса ошқозон-ичак тракти, асаб тизими учун керакли. Сочингиз кўп тўкилса ва оқарса, ушбу витамин етишмаслигидан далолат беради. У нўхат, картошка, мол гўшти, чўчқа гўштида бўлади.
С витамини қон томири тизими ва терида доғ пайдо бўлмаслиги учун керак. Бу витамин карам, укроп, бақлажон ва цитрус мевалар таркибида бўлади.
Д витамини болалар суягининг ўсишида ва ривожланишида катта аҳамиятга эга. Д витамини етишмаслиги ёш болаларда рахит касаллигини келтириб чиқаради. У қуёшнинг ультрабинафша нурлари таъсирида инсон терисида ҳам ҳосил бўлади. У балиқ ёғи, сельд, тунец балиқлари ҳамда тухум сариғида кўп учрайди. Шу ўринда яна бир маълумот: Д витаминининг манбаи - калциферол, виостерол, эргостерол ва қуёш.
Витаминлар ҳаётимизда муҳим аҳамият касб этар экан, буни доимо ёдда тутиб, соғлиғимизга етарли даражада эътибор берайлик.
Интернет хабарлари асосида тайёрланди.