Китоб комилликка етаклайди. Шундай экан, китоб савдоси билан машғул бўлган ҳам, китоб сотиб олган ҳам катта мулк соҳибидир. Чунки китоб ҳар бир инсоннинг оғзаки нутқини ўстиради. Билими ва дунёқарашини кенгайтиради.
Мамлакатимизда бугунги кунда китоб жуда қадрланиб, мутолаасига эътибор кучайтирилди. Бунга республикамизда ўтказилаётган “Бир болага уч китоб” акцияси ўтказилаётганлиги фикримизнинг исботидир. Мактабимиз туман марказидан анча четроқда жойлашганлиги сабаблими китоб савдоси билан шуғулланаётган соҳа ходимлари ташриф буюрмас эди. Ўқувчиларнинг ҳам туман марказига боришга шароити йўқ эди. Яқинда “Бунёдкор авлод матбуоти” китоб маркази ходимларининг ташрифи ҳаммамизни хурсанд қилди. Ўқувчиларимиз ҳам бир қанча ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналари билан танишиб, муносибларини харид қилишди. Гулрух Бегматова, Диёрбек Файзиев, Сухроб Худойбердиев, Алишер Холбоев, Шахзода Мансурова сингари ўқувчиларимиз 10 тагача китоб сотиб олишди. Энг қувонарлиси эса, бугун ўқувчиларимиз сотиб олган асарларини танаффусларда муҳокама этаётганида, бир-биридан фикр алмашиб яхши асарларни ўртоқларига ҳам илинаётганидадир.
Тўғриси кутубхонамиздаги бадиий асарлар у қадар кўп бўлмаганлиги сабаб, китоб мутолаа қилишда анча қийинчиликлар юзага келаётган эди. Энди эса ўқувчиларимиз ўзлари сотиб олган китобларни мутолаа қилишади, ўртоқлари билан муҳокама қилишади. Бу эса ўқувчиларнинг китобхонликка қизиқишини янада орттиради.
Марҳабо УСМОНОВА,
59-мактаб.