Китоб – билим манбаи. Китоб – инсоннинг энг яқин дўсти ва маслаҳатчиси, ақл қайроғи ва билим манбаидир. Китоб фикрлаш қуроли, хазиналар калити, тафаккур манбаи бўлгани учун ҳам халқимиз уни нондай азиз, мўътабар ва муқаддас деб ҳисоблаган.
Авлоду аждодларимиздан қолган мерос – китобларимиз маънавият эшикларининг очилишига хизмат қилаётир. Бир оилани биламан. Оила бошлиғи бошқа туманда ишлагани боис ўн беш кун ишда бўлса, ўн беш кун уйда бўлади. Ишдан қайтишда фарзандлари ёшига мос бўлган эртак китоблар билан қайтади. Бошқа бир оилада эса бунинг акси, ширинлигу алломбало ўйинчоқлар. Лекин ҳар икки оила бошлиҚи ҳам болаларнинг келажаги учун елиб-югурмоқда.
Дилбандларимизнинг аждодларимизга мос тарзда тарбиялашимизда ота-оналардан катта масъулиятни талаб қилади. Биргина қўл телефони ёки севимли сериалидан камроқ фойдаланиб, фарзандлари учун бирор ёшига мос бўлган ҳикоя, эртакларни айтиб берсалар ёки биргаликда дарс тайёрласалар анча фойдали бўлган бўлар эди.
Бизнинг мактабимиз 46-умумтаълим мактабининг филиали бўлгани боис 26 нафар ўқувчи таҳсил олади. Яқинда ана шу мўъжазгина масканда ҳам ота-оналар йиғилишини ўтказдик. Унда камчиликларимиз муҳокама этилди. Н.Шодиев, Ф.Нарзуллаева, С.Јаршиева, Ф.Эгамова, А.Толлибоева каби ота-оналаримиз мактабимизда қўшимча машҚулотларни олиб бориш кераклиги ҳақида гапириб ўтишди. Шунда мактабимизда ҳам кутубхона ташкил этиш масаласи таклифи билдирилди. Буни ота-оналар ҳам қўллаб-қувватладилар. Яъни, ҳар бир ота-она бошланғич синф ўқувчиларига мос китобларни тақдим этишга келишилди.
Бу эса ўз самарасини берди. Тақдим этилган китобларимиз сони анчагинани ташкил этиб турибди. Болалар ҳам хурсанд. Дарсдан кейин ана шу кутубхонада шеърхонлик кечалари ўтказиб, эртаклар ва ҳикояларни таҳлил қилиб, топишмоқлар ва тез айтиш мусобақаларини ташкил этиб, вақтларини мазмунли ўтказаяптилар.
Бугунги ўқитувчидан ташаббускорлик, тадбиркорликни даврнинг ўзи талаб этмоқда. Айтмоқчи бўлганим, биз каби бошқа мактаб филиалларида ҳам ана шундай кутубхоналар ташкил этилса, фарзандларимизнинг комил инсон бўлиб вояга етишларида яна бир бор ҳиссасини қўшган бўларди. Ахир ҳар бир ўқувчи ҳам бирор иқтидор эгаси. Ана шу иқтидорини юзага чиқариш эса биз ўқитувчилар зиммамиздаги вазифадир.
46-мактаб филиали бошланғич синф ўқитувчиси.