Болаларга ғамхўрлик кўрсатиш, уларни ҳимоя қилиш халқимизга хос фазилатлардан биридир. Ҳар йили “1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилшиш куни” юртимиз бўйлаб кенг нишонланиши эса давлатимизнинг сиёсатидаги қатъий иродасини намоён этиши билан бирга, халқимиз манфаатларига ҳам хизмат қилиши шубҳасиздир.
Таъкидлаш лозимки, бу йил ҳам мактабгача ёшдаги болаларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, ҳар тамонлама баркамол, миллий урф-одатлар ва жамиятда кечаётган жараёнларга дахлдорлик ҳиссини ошириш ҳамда уларда ғоявий иммунитетни мустаҳкамлаш мақсадидаги бир ойлик - июнь ойи давомидаги “Бахтли болалик” концепцияси доирасидаги кўнгилочар ва спорт тадбирлари туманда фаолият кўрсатаётган барча МТМ тарбияланувчилари ва уларнинг ота-оналари учун ҳам мароқли ўтди.
- Туман миқёсида “Бахтли болалик” тадбирларини мусиқий дастурлар орқали кенг нишонланишига аҳамият қаратдик, - дейди туман мактабгача таълим бўлими мудири ўринбосари Шоира Сайфуллаева. - Ўтказилган тадбирларни юқори савияда ўтказиш натижасида Президентимиз раҳбарлигида “Ёшларнинг маданият, санъат, спорт, ахборот техналогиялари ва китоб ўқишга бўлган қизиқишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган 5 та ташаббусни амалга ошириш тўғрисида”ги ўтказилган видеоселектр мажлисида белгиланган вазифаларни ҳаётда аск эттирилишига эътибор қаратдик. Жумладан бир ой давомида болажонларимиз эркин мусиқага рақс тушадими, расм чизишми ва ёки лой ва пластилинлардан турли ўйинчоқларни ясашда ҳам эркинлик берилиб, ҳар бир бола ўзининг қизиқишидан келиб чиқиб, керак бўлса ўзлари билмаган ҳолда жажжи тафаккурлари ила истеъдодларини намойиш этишди. Албатта, тарбиячилар кўмагида. Бу ойлик жуда мароқли ўтиши билан бирга мазмунли ҳам бўлди, дейишимиз мумкин. Бу ҳар бир боланинг юз-кўзларида ҳам акс этди.
-Ушбу ойлик давомида гуруҳимдаги болалар билан бирга оёқлар учидан товонга алмаштириб юрдик, турли усуллар билан сакрадик, - дейди 8-мактабгача таълим тарбиячиси Дилноза Синдарова. - Турли ҳажмли геометирик фигуралардан куб, цилиндр, ғишт, пластина, пирамида ва кўп қаватли уйлар қурдик. Улар номларини ва белгиларини ўргандик, расмдаги сюжетни эслаб қолишга ва уни гапириб беришга ҳаракат қилдик. Жонли ва жонсиз табиатни фарқлашга ўргандик. Шу билан биргаликда бир ой давомида ўтказилган байрам таасуротларини қоғозда акс эттиришга ҳаракат қилдик. ¥ар бир боланинг майда қўл моторикаси, тасаввури ривожланди, эстетик безатиш, жамоа билан ишлашга ўрганди. Улар ўзининг ижодини чиройли безатди. Бир сўз билан айтганда тадбирлар болаларга ҳам, ота-онага ҳам, биз учун ҳам байрамона кайфият, завқ-шавқ билан ўтди.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, болалар мамлакат келажаги экан, бугун уларнинг орзу-истакларини амалга оширишдаги барча имкониятларни ишга солишимиз, уларнинг ҳар бирининг интилишини ўринли баҳолашимиз, истеъдод учқунини ҳозирдан аниқлаб, тўғри йўналиш бериш биз катталарнинг бурчимиздир. Ушбу концепцияда эса, жамият ҳаётидаги ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар ва мамлакат тараққиётининг янги бир босқичида мактабгача таълимга давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш, болаларнинг ҳаётини демократик тамойиллар асосида ижтимоий шакллантириш, ёшлар ва давлат ўртасидаги муносабатларни позитив асосда қуриш, уларнинг манфаатлари ва қадриятларнинг давлат манфаатлари билан мувофиқлигини таъминлаш учун олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ва мақсадларни ёш авлод онгига сингдиришга хизмат қилди, дея айта оламиз. Чунки бу имкониятдан барча муассасаларимиз тўлалигича фойдаланди. Болалар ҳам катталар ҳам мамнун.
Дилноза ҲАСАНОВА.