7-мактабгача таълим муассасасида МТМ тарбиячилари ўртасида "Энг ижодкор тарбиячи” кўрик-танлови бўлиб ўтди. Танловдан кўзланган мақсад, бугунги кунда мактабгача таълим тизимида бўлаётган туб ислоҳотлар ва ўзгаришларни амалда тадбиқ этиш ҳамда тарбиячиларнинг билим ва қобилиятларини юзага чиқариш эди. Ушбу танловда тумандаги 5 та МТМдан тарбиячи қизларимиз иштирок этишди. Улар 3 та шарт асосида ўз билим ва салоҳиятларини намойиш қилишди.
- Танловдан кўзланган асосий мақсад мактабгача таълим муассасаларидан илҚор, ижодкор, ташаббускор тарбиячиларни аниқлаш, уларнинг ижодий фаоллигини ошириш, ёш авлодни баркамол шахс этиб тарбиялашга муносиб ҳисса қўшаётган, таълим-тарбия жараёнида инновацион технологиялардан унумли фойдаланиб, самарали натижаларга эришаётган тарбиячиларнинг иш тажрибаларини оммалаштириш, қўллаб-қувватлаш ва раҚбатлантиришдан иборатдир, - дейди туман мактабгача таълим бўлими мудири ўринбосари Шоира Сайфуллаева. – Болаларни мактабга тайёрлаш жараёнида уларнинг ижтимоий-жисмоний ривожланишига ёрдам бериш, психологик ҳимоялаш ҳамда бошланҚич ўқув малакаларини шакллантиришда тарбиячидан ижодкор, давр билан ҳамнафас бўлишни талаб этади. Шу боис бугун муассасада фаолият юритаётган ҳар бир ходим малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратилаяпти. Бу эса ўз навбатида болаларда маданий-гигиеник кўникмалар, ижтимоий-ҳиссий ривожланиш, нутқ-саводга тайёрлаш каби кўрсатгичлар сезиларли ўсишига олиб келаётир.
Ҳақиқатдан ҳам ҳар бир боланинг яхши хулқ эгаси бўлиб вояга етишида тўҚри тарбия бериш муҳим аҳамият касб этади. Юртимизда болалар манфаатларини таъминлашга қаратилган махсус дастурларнинг қабул қилиниши, уларда болажонларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳимоясига алоҳида аҳамият берилаётгани бу борадаги ишларнинг самарадорлигини оширмоқда.
“Энг ижодкор тарбиячи” кўрик-танлови Қолиби 7-сон мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Назира Абдусаидова муносиб деб топилди. Иштирок этган тарбиячилар орасидан ҳам энг билимдон, энг изланувчан, энг яхши ихтирочи, энг ташаббускор, энг шижоатли, энг масъулиятли, энг интизомли каби номинациялар бўйича Қолиблар аниқланиб, уларга ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқлари топширилди.
Д.ҲАСАНОВА
