Мана ёзнинг илк ойи ҳам тугаб бормоқда. Мактаб ўқувчилари ҳам ёзги таътилларини аста-секинлик билан ўтказгач, янги ўқув йили қачон бошланаркан, деб кутиб туришибди. Хўш, ўқувчиларнинг ёзги таътиллари қандай ўтмоқда? Уларнинг дам олишлари учун шарт-шароитлар яратилганми?
Бу саволларга жавоб олиш учун аввало болалик хотираларимизни эсладик. Мактабда таҳсил олиб юрган чоғларимизда ёзги таътилга чиқишимиз билан зудлик билан туманимизда ташкил этилган иккита оромгоҳга йўлланма олишга шошилар эдик. Бири Пангатсойда, иккинчиси Жўш ҳудудидаги “Шакарсой” оромгоҳига эди. Иккаласи ҳам тоғли ҳудудда жойлашган бўлиб, ёзги жазирамада ҳам салқингина бўларди. Болаларнинг дам олишлари учун барча шарт-шароитлар яратиларди. Оромгоҳларда ҳар хил спорт тўгараклари ташкил этилиб, бадиий жамоаларнинг ташрифлари, деярли ҳар икки кунда кўчма кинотеатрлар келиб болалар учун қизиқарли фильмлар намойиш этиларди. Нимагадир ушбу иккита оромгоҳ тугатилиб, бир неча йиллар давомида туманимизда ўқувчиларнинг дам олишлари учун биронта ҳам оромгоҳ қолмади.
Сўнгги йилларда мактаб ўқувчиларининг дам олишларини мароқли ўтказиш мақсадида мутасаддилар томонидан умумтаълим мактаблари ҳудудида ёзги оромгоҳлар ташкил этилиб келинмоқда. Жорий йилда 88 ҳамда 81-умумтаълим мактаблари ҳудудида ёзги оромгоҳлар ўз фаолиятини олиб бормоқда. Бу яхши, албатта, бироқ улардаги мавжуд муаммо ва камчиликлардан ҳам кўз юмиб бўлмайди.
Биз ижодий ташриф баҳонасида ушбу ёзги оромгоҳларга ташриф буюрдик. Бир қараганда мазкур оромгоҳларда болажонлар учун ҳамма шарт-шароитлар етарлидек кўринади, аммо уларда бартараф этилиши лозим бўлган муаммолар етарлича топилади.
Гап шундаки, ёзги оромгоҳларни ташкил этиш учун таҚин мактаб ўқитувчилари балогардон. Ошпазлик ҳам, тўгараклар фаолиятини ташкил этиш ҳам устоз-мураббийларнинг гарданида. Ҳолбуки, низом талабларига асосан туман Баркамол авлод маркази, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамда бир қатор мутасаддилар ёзги оромгоҳларнинг фаолияти учун масъул қилиб белгилаб қўйилган, бироқ бу ердан уларнинг изини ҳам тополмайсиз. Яна бир гап, ҳар иккала оромгоҳда ҳам тиббиёт ходимлари учун махсус хоналар ажратилган, аммо тиббиёт ходимларидан ном-нишон йўқ.
- Оромгоҳлар болажонларнинг ўз истеъдод ва қобилиятларини тарбия топтириш ҳамда юксалтириш учун муҳим омил бўлиб хизмат қилиши керак, - дейди 81-мактаб директори Б.Абдувоҳидов. – Мазкур жараёнда мактаб жамоамиз билан имкониятимиз даражасида ўқувчиларнинг дам олишлари учун шарт-шароит яратаяпмиз. Оромгоҳимизда спорт, фан ва санъат тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган, бироқ улардаги машғулотлар сифатини қониқарли деб бўлмайди. Боиси ҳар бир тўгарак учун маълум бир масъул ташкилот белгилаб қўйилган билан улар оромгоҳга ташриф буюришни унутиб қўйишган.
Тўғрисини айтиш керакки, иккита оромгоҳ ҳам гўёки ҳисобот учун фаолият юритаётгандай туюлди. Сабаби оромгоҳга фақат ушбу мактабларга яқин ҳудудларнинг ўқувчилари келишган. Ахир туманимизда 88 та умумтаълим мактаби бор. Јолган ўқувчилар ёзги дам олишларини қаерда ўтказаётганини ҳеч ким билмайди. Туман марказидаги кўчаларда кеч кириши билан болаларнинг шовқини шу даражада кучаядики, улардан сўрасангиз зерикишаётганлигини, ўйнайлик деса биронта спорт майдони, борайлик деса биронта ҳам тўгараклар йўқлигини айтишади.
Хўш, бунинг учун нима қилиш керак? Наҳотки ўқувчиларнинг мароқли дам олишини ташкил этишнинг иложи бўлмаса. Фақат кўр-кўрона, иккита мактаб жамоасига бутун оҚирликни ташлаб қўйиш керакми? Иккита оромгоҳ яна кундузги деб ном олган. Яъни, ўқувчилар эрталаб келишади, кечқурун қайтиши керак. Бу ерда хавфсизлик масалалари ҳам тўлиқ таъминланмаган.
Ўали ўқувчилар навбати билан ўз билим даргоҳларига қайтишларига яна икки ой бор. Бу орада ёшлар нималар билан машҚул бўлиши ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмаяпти. Иккита оромгоҳда эса саноқлигина болалар дам олиши мумкин. Шунинг учун ҳудудлар кесимида бўлса, спорт ёки фан тўгараклари ташкил этиш орқалими уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун имконият бўлади. Бунинг учун мутасаддилардан фақат қоҚоздагина эмас, балки амалда ҳам иш олиб боришлари талаб этилади.
¤қиш вақтида имкони бўлмаган ишларни бажариш — ўрганиш учун ёзги таътил айни муддао. Таътил фақат дам олиш эмас, яхшигина имконият ҳамдир. Ундан унумли фойдалана билсак, ўтган вақтга ачинмаймиз.
Тўлқин ХАЛИЛОВ.
