Дўконга кирган харидор ўзига керакли маҳсулотларни олиб, сотувчига нақд пул тўлади. Харид чеки олишни эса хаёлига келтирмади. Хўш, у тўғри йўл тутдими?
Албатта, йўқ.
Ваҳоланки, харидор хариди учун чекни талаб қилиш орқали солиқларнинг бюджетга тушишини тўлиқ таъминлашга, тадбиркорни мавжуд қонун қоидаларга риоя қилишга ўргатади.
Солиқларнинг давлат бюджетига тўлиқ ва ўз вақтида ундирилиши эса фарзандларимизнинг сифатли таълим олишига, бепул ва сифатли тиббиёт кўрсатилишига, ҳарбийларимизнинг қудратли, чегараларимиз мустаҳкамлигига, қишлоқларимизнинг обод, йўлларимизнинг равон бўлишига, кам таъминланган оилалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилинишига имконият яратади.
Шундай экан, харид чекини олишни унутманг! Зеро, Сиз учун арзимас кўринган чекни талаб қилиш орқали тадбиркорнинг қонуний ишлашини, давлат бюджетига тўловларнинг тўлиқ ундирилишини таъминлайсиз.
Агарда сизнинг истеъмолчилик ҳуқуқларингиз бузилса, қуйидаги “Ишонч телефон”ларига мурожаат қилишингиз мумкин:
Самарқанд вилоят ҳокимлиги:
1177
Самарқанд вилоят давлат солиқ инспекцияси:
(66) 234-06-16
Самарқанд вилоят истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари бирлашмаси:
(66) 231-01-72.