Мамлакатимизда дори воситаларининг ноқонуний айланиши ва уларнинг суиистеъмол қилинишига йўл қўймаслик, кучли таъсир қилувчи моддалар айланишини тартибга солишни такомиллаштириш, шунингдек, аҳолининг соғлиғини сақлашни таъминлаш, ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялаш мақсадида муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Аммо мазкур соҳада ҳали-ҳамон белгиланган тартибларга зид ҳолатлар, ноқонуний равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Жумладан, “Жўш ота” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Жўш қишлоғида яшовчи Ш.А. яшаш хонадонида ноқонуний равишда дори-дармон воситалари савдоси билан шуғулланаётгани аён бўлди. Ундан тегишли ҳужжатлар асосида 28 турдаги 402260 сўмлик дори-дармон воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Аниқланган ҳолат бўйича ҳуқуқбузарга нисбатан тегишли жавобгарлик чоралари қўлланилди.
Жаҳонгир АЧИЛОВ,
Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК департаментининг туман бўлими бошлиғи.