Бозорларимизда инсофу диёнат, одобу ахлоқ ўз ўрнида бўлсагина ризқимизнинг баракаси янада зиёда бўлади. Ҳар бир касбнинг қонун-қоидалари, одоб-ахлоқлари ва шу билан бирга ушбу касбга доир маълум даражада ўрганилиши шарт бўлган тушунчалар мавжуд бўлиб, улар билмасдан туриб ўша касбнинг эгаси бўлиш мумкин эмас.
Савдогарлик ҳам ана шундай нозик бир касблардан биридир.
Мамлакатимизда спиртли ва алькоголли маҳсулотларининг ноқонуний равишда ишлаб чиқарилиши ва муомалага киритилишини тартибга солувчи бир қанча меъёрий ҳужжатлар қабул қилинмоқда. Аммо ушбу қонунларга барча фуқаролар ҳам риоя қилавермайди.
Жорий йилнинг 7 апрель куни Жўш деҳқон бозорида А.Шарипов ҳамда Ш.Каримовлар (исми ва фамилияси ўзгартирилган) 15 турдаги 256 дона, баҳоси 3 миллион 15 минг 730 сўмлик спиртли ичимликларни сотаётганлиги аниқланди ва ушбу ҳолат юзасидан баённома тузилади.
Туман маъмурий суди иш бўйича ашёвий далил сифатида олинган ва туман СИЧК МЧЖга қарашли савдо дўконида сақланаётган ушбу спиртли ичимликлар тегишли тартибда йўқ қилишликни лозим деб топади.
Шуни қайд этиш лозимки, фуқароларимизнинг саломатлигини янада мустаҳкамлаш, соғлом авлод туғилишига эришиш, шунингдек, генофондни мукаммал соғломлаштириш ҳамда ўртача яшаш умрини узайтиришга эришиш каби масалалар давлатимиз ижтимоий сиёсатида ҳамиша долзарб йўналишлардан бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади.
Б.ХУРСАНОВ,
туман маъмурий суди раиси.