Туман марказидаги 5-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида туман прокуратураси ташаббуси билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мувофиқлаштирувчи кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлди. Унда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, Бандликка кўмаклашиш маркази туман бўлими ва бошқа кўплаб ташкилотлар ходимлари иштирок этди.
Йиғилишда туман ҳудудида 2017 йилда содир этилиб, ошиши кузатилган оғир тан жароҳати етказиш жиноятлари, ўғирлик, безорилик, фирибгарлик, ўлим билан боғлиқ йўл-улов ҳодисаси жиноятлари шунингдек, вояга етмаганлар, хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаб-шароитларини ҳамда ички ишлар бўлими томонидан амалга оширилган шу тоифадаги жиноятларни фош этиш, тергов қилиш, тезкор-излов ва қидирув ишларининг самарадорлиги аҳволи билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Йиғилишда туман прокурори ўринбосари Э.Ҳаитов маъруза қилди.
Тадбир давомида жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар етарли самара бермаганлиги сабабли баъзи маҳаллаларда жиноятларнинг айрим турлари ошганлиги таҳлил қилинди.
Жумладан, ўтган йили туманимизда қасддан одам ўлдириш 3 та, талончилик 3 та, фирибгарлик 10 та, безорилик 6 та, ўғирлик жиноятлари 25 тани ташкил этди. Ушбу жиноят турлари ўтган 2016 йилга нисбатан ошганлигини кузатишимиз мумкин.
Шу билан бирга, муҳокама қилинган масалалар юзасидан туман ички ишлар бўлими бошлиғи А.Саидовутов, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Шамсиева, “Қўштамғали” маҳалла фуқаролар йиғини раиси А.Мирзанов, туман ички ишлар бўлими бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Б.Бурлиев ва бошқа масъул идоралар раҳбарларининг ахборотлари тингланди.
Тадбирда сўзга чиққанлар туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан 2017 йил давомида туманда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида муайян ишлар амалга оширилганлиги қайд этиш ўтишди.
Шу билан бирга, ушбу йўналишда олиб борилаётган профилактика ишларини янада кучайтириш, белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини таъминлаш, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва бошқа жамоатчилик тузилмалари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш, шунингдек, бу борадаги прокурор назорати ҳамда идоравий назорат таъсирчанлиги ва самарадорлигини ошириб бориш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.
Шунингдек, туман ҳудудида 2018 йилда жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан давлат бошқарув органлари билан ҳамкорликда амалга оширилган ишлар ўта, ўта оғир жиноятлар, гиёҳвандлик, номусга тегиш, безорилик, босқинчилик жиноятлари, шунингдек, гуруҳ тартибида, муқаддам судланганлар ва вояга етмаганлар томонидан жиноятлар содир этилишига, туман ички ишлар бўлими профилактика инспекторлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва бошқа масъул идоралар томонидан профилактик тадбирларни кучайтиришни, Маҳалла фуқаролар йиғинлари ва “Нуроний” жамғармаси, туман тиббиёт бирлашмаси, туман Бандликка кўмаклашиш маркази ҳамда кенг жамоатчилик билан ҳамкорликдаги ўтказилаётган тадбирларнинг самарадорлиги оширилиши, профилактик тадбирлар устидан прокурор назоратини кучайтириш лозимлиги уқтирилди.
Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилиши якунида мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва ушбу соҳаларда фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган қарор қабул қилинди.
Йиғилишда вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси Абдулла Тайлоқов иштирок этди.
туман прокурорининг катта ёрдамчиси лавозимида иш ўрганувчи.