Ҳар қандай ота-она фарзандига ўзининг нафақат моддий, балки маънавий ёрдами ҳам кераклигини ичдан хис қилиши, оила бузилган тақдирда ҳам буни унутмаслиги лозим. Бир уйда яшамаётган бўлса-да, бола ҳақида қайғуриш фақат виждон даражасида эмас, балки қонун билан ҳам белгилаб берилган.
З.Убайдуллаев Л.Акбарова (исми ва фамилиялари ўзгартирилган) билан не-не орзу-умидлар билан турмуш қуришди. Турмуши давомида 2011 йил 16 февралда катта қизи Жасмина, 2014 йилда эса иккинчи қизи Муштарий туғилади. Афсуски ўзаро келишмовчилик ушбу оиланинг дарз кетишига олиб келди. Бу уларнинг ажрашигача етиб борди. Икки нафар фарзанд эса онанинг қўлида қолади.
Фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туманлараро суди томонидан 2018 йил 21 июнь кунги қарори билан икки нафар фарзанднинг моддий таъминоти учун З.Убайдуллаевдан ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 3/1 қисми миқдорида Л.Акбарова фойдасига алимент тўлаши белгиланди.
Аммо у 2018 йил июнь ойидан 2019 йилнинг май ойига қадар 6335955 (олти миллион уч юз ўттиз беш минг тўққиз юз эллик беш) сўм миқдоридаги алимент пулларини тўлашдан бош тортади. Қонун тили билан айтганда, вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан қасддан бўйин товлади.
Суд жараёнида З.Убайдуллаев ҳуқуқбузарлик ҳаракатига тўлиқ иқрор бўлди. Айтишича, ишсизлиги туфайли алимент пулларини тўлолмаган. Мажбурий ижро бюроси туман бўлими ходими томонидан ҳам бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан алимент тўлашни пайсалга солиб келди.
Суд ҳуқуқбузар З.Убайдуллаевни ¤збекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топди ва унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.
З.Убайдуллаев суд залидан қамоққа олинди.
Б.ХУРСАНОВ,
туман маъмурий суди раиси.