“Қўрғон” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Қўрғон қишлоғида яшовчи С.Бакиров (исми ва фамилияси ўзгартирилган) тайинли бир ишнинг бошини тутмади. Бу эса оилада келишмовчиликка сабаб бўлади. Оқибатда ўзаро жанжаллар сабаб турмуш ўртоғи С.Шарипова (исми ва фамилияси ўзгартирилган) билан ажрашади. Бир нафар фарзанди онаси билан бирга кетади.
Тайинки, фарзандни тарбиялашнинг ўзи бўлмайди. Фарзандини боқишдан қийналиб қолган собиқ турмуш ўртоғи нафақа белгилашни сўраб фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туманлараро судига мурожаат қилади. С.Бакиров эса, худди аввалгидек ишсизман дея нафақани тўлашдан бош тортади. Бир қанча огоҳлантиришлар унга кор қилмайди. Тома-тома йиғилган маблағлар катта суммага айланди. Жорий йилнинг январь ойига қадар С.Бакировнинг бўйнида 4 миллион 817 минг сўм миқдорида қарздорлик пайдо бўлганди.
Бу эса суд томонидан қонуний баҳо берилди. ЎзбекистонРеспубликаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган С.Бакировга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Э.БАЗАРОВ,
Мажбурий ижро бюроси туман бўлими бошлиғи, адлия кичик маслаҳатчиси.