Айни пайтда ғалладан бўшаган майдонларни сомондан тозалаш ишлари амалга оширилмоқда. Сомон поялари ёқилишининг олдини олиш барча фуқароларнинг бурчи эканлигини яна бир бор эслатиб ўтмоқчимиз.
Маълумки, сомоннинг ёқилиши натижасида атмосферага зарар етказилиши, тупроқ структураси бузилишига сабаб бўлади. Ҳисоб-китобларга кўра 1 гектар майдондаги сомон қолдиқларининг ёқиб юборилиши оқибатида атмосферага 500 грамм азот оксиди, 379 грамм углеводород, 3 килограмм кул, 20 килограмм ис гази каби зарарли моддалар табиатни ифлослантирар экан. Бундан ташқари, тупроқ структураси бузилиб, эрозия ҳолати кучаяди ва натижада ҳосилдорлик камаяди. Дала четларидаги тут ва бошқа дарахтларга зарар етказилади. Сомон ёқиб юборилиши натижасида атмосфера ҳавосининг ифлосланганлиги учун “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 88-моддасига мувофиқ фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан беш баробаригача, мансабдор шахсларга эса бешдан ўн баробаргача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ҳар биримиз келажак авлод учун муқаддас тупроғимиз ва ҳавомизни асрашга масъулмиз.
Элёр САЛИМОВ,
туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси бош мутахассиси.