Кўча-кўйда пиёда юрганингизда бир-бирини тишлаб, уришаётган итларни кўрсангиз ваҳима босиши, шубҳасиз. Ҳаёлингизга келган биринчи фикр шундай бўлади. “Қутурмаганмикин”, “Тишламасмикин”.
Туман марказидан Қўшоғоч қишлоғига ошиб бориш йўлида шу кунларда тўда итлар галасига дуч келишингиз мумкин. Маълумки, куз-қиш мавсумидаги итлар важоҳатли бўлади. Ёнига яқинлашган жонзотга ҳужум қилишга уринади. Хатто катта йўлда ўтаётган машиналарга ҳам ҳуркиб қўйишади.
Хўш, унда пиёдалар, айниқса ёш болалар нима қилади? Катта ёшдаги йўловчилар кўрса кўнгли ҳадиксираб қоладиган жараёндан мактаб ёшидаги ўғил-қизлар қандай ҳолатга тушишини тасаввур қилинг. Агар вақтида бу кўча итларига мутасаддилар томонидан эътибор қаратилмаса, оқибати ёмон бўлиши мумкин.
Умуман ит эгалари ҳам ҳам уларга бефарқ бўлмаслиги лозим бўлади. Ахир, у ердаги итларни дайди итлар деб бўлмайди. Деярли ҳаммасининг эгаси бор. Фақат улар қаровсиз қолдирилган, холос. Бу бўйича маҳалла мутасаддилари, жамоатчилик вакиллари ҳам эътибор қаратишса мақсадга мувофиқ бўларди.
Ислом БОБОҚУЛОВ.