Туман маркази Қишлоқ хўжалик касб-ҳурар коллежи биносида аҳоли учун бир қанча қулайликларга эга бўлган кутубхона ўз фаолиятини бошлади. Тумандаги тугатилган коллежлар ва филиаллардан қайтарилган 25400 та бадиий ва илмий адабиётлар ўқувчиларини кутмоқда.
Асосийси касб-ҳунар коллежи тугатилиб, ишсиз қолган ходимлардан 14 нафар шундан 8 нафар аёллар мутахассисликлари бўйича иш билан таъминланди.
Кутубхона асосий 4 та : Информатика ва рақамлаштириш, библография, абанент ва фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш ҳамда фондларни тўлдириш, сақлаш ва уларга ишлов бериш каби бўлимларни ўз ичига олган.
-Ҳафтанинг душанба, чоршанба, жума кунлари тарғибот кунлари этиб белгиланган, - дейди информатика ва рақамлаштириш бўлим мудири Назокат Неъматова. – Шу кунлари маҳалла ва мактабларга бориб аҳоли билан учрашувлар ўтказаяпмиз. Бадиий адабиётга бўлган қизиқишини ошириб, обуначилар сонини оширишни мақсад қилганмиз. Айни вақтда бир кунда 17-19 нафар ўқувчиларимиз китоблардан фойдаланаётган бўлса, келгусида улар сони икки уч бароварга ошади. Обуначиларимизга китоблар 10 кун муддатга берилади. Улар бу муддат тугагач бошқа китобларни ўқиш учун олиб кетишади. Бундай имкониятдан ўқувчиларимиз мамнун бўлишаяпти.
Аввало марказий кутубхонага қаратилган эътибор ёш-авлоднинг маънавий юксак қадриятлар руҳида тарбияланишига қаратилган эътибордир. Ушбу кутубхона туманимизда ҳам катта бир маданий, ижодий марказ мавжудлигидан дарак беради. Бу жой қалбида ватанга, аждодларга, дўсту ёрга ишқи тушган ижодкорларни, санъаткорларни умуман зиёлиларни тарбиялашга кўмаклашади, албатта.