Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 24-моддаси ҳамда Сайлов кодексининг 19-моддасига асосан Халқ депутатлари туман Кенгаши сессияси Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
1. Бешинчи чақириқ халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси ваколати тугатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Қўшработ туман Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича туман сайлов комиссияси қуйидаги таркибда тузилсин:
1. Рустамов Азамат Довудович - Қўшработ қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи директори.
2. Равшанов Алимардон Илҳомович - Қўшработ қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси.
3. Жалолов Абдуҳалил Саидқулович - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қўшработ туман кенгаши етакчи мутахассиси.
4. Қаршиев Алишер Тошмуҳаммедович - Қўшработ тумани мактабгача таълим бўлими юристконсульти.
5. Абдувоҳидов Абдунаим Абдувоҳидович - Қўшработ тумани 1-умумтаълим мактаби ўқитувчиси.
6. Тошбоева Сайёра Сайдуллаевна - Қўшработ тумани 82-умумтаълим мактаби ўқитувчиси.
7. Зияддинов Шавкат Нажмиддинович - Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари.
8. Абдусаидова Дилноза Саттаровна - Қўшработ туман 5-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби бўлим бошлиғи.
9. Маманазаров Абдумалик Тоштемирович - Қўшработ туман Давлат архиви директори.
10. Махмудова Соҳиба Ширинбоевна - Қўшработ туман “Оила” илмий-тадқиқот маркази раҳбари.
11. Давиров Санжар Амириллаевич - Қўшработ туман ўқув-спорт техника клуби бошлиғи.
12. Облоқулов Фаррух Зокирович - Қўшработ туман Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи.
13. Ҳамидова Нилуфар Ҳасановна - 5-сонли туманлараро газ участкаси етакчи мутахассиси.
3. Халқ депутатлари Қўшработ туман Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича туман сайлов комиссиясига комиссия раиси, ўринбосари ва котибини сайлаш тавсия этилсин.
4. Ушбу қарор Халқ депутатлари Қўшработ туман Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича туман сайлов комиссиясига юборилсин.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси (А.Тўхтаров) зиммасига юклансин.
6. Ушбу қарор туман “Истиқбол сари” газетасида эълон қилинсин.
Кенгаш раиси
Ҳ.ОҚБЎТАЕВ.