Полиомелит шол ва ҳатто ўлим ҳолатини келтириб чиқариши мумкин. Вируснинг учта тури тафовут қилинади. Поливирус одатда тўлиқ эмланмай қолган 5 ёшдан кичик бўлган болаларни, шунингдек, ўсмирларни ҳамда катта ёшдагиларни зарарлайди. Вирус организмга оғиз орқали поливируслар мавжуд бўлган одам ахлати билан ифлосланган озиқ-овқатларни ёки сувни истеъмол қилганда тушади.
Вирус ичакда кўпаяди ва ташқи муҳитга ажралиб чиқади. Полиомелитнинг белгилари – тана ҳароратининг кўтарилиши, ҳолсизлик, бош оғриғи, қайд қилиш, энса мушакларининг тортишиши ва оёқ қўлларни бўшашиб қолиши билан кузатилади. Агар бола 15 ёшдан кичик бўлса, қўл ёки оёқларида тўсатдан бўшашганлик аломатлари пайдо бўлади. Бундай ҳолатда зудлик билан тиббиёт муассасасига хабар бериш лозим. Полиомелит давосиз бўлиб, касалликка қарши курашишнинг самарали воситаси бу – эмлаш.
Полиомелитни икки хил вакцинаси мавжуд – орол полиовакцина (ОПВ) ҳозирги вақтда қўлланилиб келинмоқда ва амалиётга киритилаётган янги вакцина инактивланган полиомелит вакцина (ИПВ) махсус ўқитилган тиббий ходимлар томонидан иньекция орқали қилинади. Орол полиомелит вакцина (ОПВ) билан инактивланган полиомелит вакцина (ИОВ) бирга қўлланилганда эса боланинг иммун тизимини мустаҳкамлайди ва полиомелитдан қўшимча ҳимояланишини таъминлайди. ИПВ одам учун жуда хавфсиз ҳисобланади.
Вакцина қўлланилгандан сўнг жиддий қўшимча таъсирлар кузатилмаган. Миллий эмлаш календарига мувофиқ 4 ойлик болаларни инактивланган полиомелит вакцина билан эмлаш лозим. Бир кунда бир неча сонли вакциналар билан эмланганда ҳам эмлаш хавфсиз ҳисобланади.
Вакцинани юбориш ИПВ мушак орасига 0,5 мл дозада соннинг ташқи юзасига юборилади.
Инактивланган полиомелит вакцинани муваффақият билан тадбиқ қилиш тиббий ходимларга боғлиқ бўлади.
Полиомелит сизнинг болангизга ва жамоа соғлиғига жиддий хавф келтириб чиқаради. ИПВ ва ОПВ бирга қўллаш полиомелитга мустаҳкам ҳимояни таъминлайди ва уни йўқотишда муҳим ҳисобланади.
туман ДСЭНМ врач эпидемиологи.