Мамлакатимизда хотин-қизларни спортга кенг жалб этиш орқали уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, айниқса, ўсмир-қизларнинг ўз соғлиғи учун масъулиятини ошириш масаласига доимий эътибор қаратиб келинмоқда.
Cиҳат-саломатлик ҳар биримизнинг бебаҳо бойлигимиздир. Мактабимизда қизлар ўртасида ташкил этилган саломатлик марафонидан кўзланган мақсад ҳам инсон саломатлигини асраб-авайлашга, аҳолининг тиббий маданиятини оширишга қаратилган.
Мутахассисларнинг фикрича, спорт билан шуғулланиш аёллар ва эркаклар учун исталган ёшда нафақат фойдали, балки ҳаётий мажбуриятдир. Албатта, бунда меъёрни билиш, машқни ортиқча зўриқишларга айлантирмаслик лозим. Югуришда бутун организм ҳаракатга келади. Ушбу спорт тури организмда иммунитетни кўтаради, марказий нерв тизимига таъсир кўрсатиб, кишининг кайфиятини яхшилайди ва одамда ишчанлик қобилиятини кучайтиради.
Мактабимизда ҳам 5-10-синф ўқувчи қизларнинг спорт соҳасига қизиқишларини эътиборга олиб, аввало уларни тиббий текширувлардан ўтказган ҳолда 150 километрга югуриш марофонини ўтказдик. Бу ўқувчиларимизда жуда катта қизиқиш уйҚотди.
Марафонда Мухлиса Беркиновага етадигани бўлмади. Иккинчи ўринни эса Зуҳра Шакарова ҳамда Сарвиноз Абдиевалар эгаллаган бўлса, учинчи ўринни Мухлиса Шакарова билан Моҳичеҳра Сулаймоновалар эгаллашди. Ғолиб ва совриндорлар мактаб раҳбарияти томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
15-мактаб хотин-қизлар қўмитаси раиси.