Тиканли деб атайдилар мен туғилган қишлоқни,
Ажабланманг қишлоғингда тикан шунча кўпми, деб.
Тикандан ҳеч нишон йўқдир, асли ўзи бир бўстон,
Бу бўстонга ўтган тушар, ором олай хўпми, деб.
Қишлоғимнинг номида тарих битган маъно бор,
Ёмонларнинг оёғига тикан кирган шу ерда.
Эли содда, марду ҳақгўй, эрур улар ва девкор,
Меҳнатидан гуллар унар ҳам сойдаю ҳам қирда.
Оқсоч Оқтов бағридаги сўлимгина қишлоғим,
Кўркалигу зеболикда Боғ Эрамдан зиёда.
Мармар тошнинг нақ тагидан қайнаб чиқар булоғим,
Сувин ичсанг тананг яйрар, қайта келгунг дунёга.
Боғларида булбул сайрар, қояларда какликлар,
Барчин қизлар гилам тўқир, тишлари дур, қўли гул.
Кексаларин қалбида-чи мужассамдир покликлар,
Таърифингни қилай десам қалам ожиз, ожиз тил.
Тиканли деб аталса ҳам асли жаннат макондир,
Мен кўз очган бу гўшага меҳмон бўлинг дўстларим.
Шодлик, қувонч, бахтиёрлик унга ҳам дам ошёндир,
Мезбонликдир одатимиз, йўлингизда кўзларим.
Тожиддин Ґамариддин.