Қўшработ тумани ҳам кўҳна тарихга эга. Оқтов билан Қоратов оралиҚида жойлашган ушбу ҳудуд атрофи қир ва адирлар билан ўралган. Туманимиз тарихи ҳали тўлиқ ўрганилмаган. Кейинги вақтларда олиб борилган қазишма ишлари натижасида маълум бўлган кўпгина тарихий топилмалар туманимизнинг тарихи ҳам узоқ ўтмишга бориб тақалишини кўрсатмоқда.
Яқинда “Қўрғон” маҳалла фуқаролар йиҚини ҳудудидаги Камар қишлоҚида олиб борилган қазишма ишлари натижасида Зардўштийлик динига оид “оссуарий”, “остадон” топилди. У ҳозирда 12-умумтаълим мактабининг тарих музейида сақланмоқда.
Хўш, ушбу топилма нима вазифани бажарган? Зардўштийлик нима?
Тарихдан маълумки, дунё халқларининг диний тасаввурлари жуда қадимдан инсоният дунёқарашига боҚлиқ ҳолда ўзига хос тарзда шаклланиб борган.
Ана шундай динлардан бири Зардўштийлик бўлиб, Ўрта Осиёнинг кўплаб халқлари ислом дини кириб келгунга қадар унга сиҚинишган. Зардўштийлик динига бугунги кунда Ўиндистоннинг Бомбей, Гужарот каби шаҳарлари аҳолисининг кўплаб вакиллари эътиқод қиладилар.
Зардўштийлик динининг муқаддас китоби “Авесто”га таъриф берадиган бўлсак, у кўпинча “Зенд-Авесто”, яъни “Тасвир қилинган матн” деб юритилади.
Зардўштийлик дини ва унинг муқаддас китобида “Авесто”да Марказий Осиё халқларининг қадимги даврдаги тарихи, ижтимоий-иқтисодий, маиший турмуши ва маънавий ҳаёти ёритилган. Шунингдек, “Авесто” китобида фалсафа, сиёсат, тарих, ахлоқ, нафосат, халқ оҚзаки ижоди, география, биология, тараққиёт, табобат ва бошқа кўплаб масалаларга доир маълумотлар ҳам берилган.
Биз биламизки, “Авесто” ватани Хоразмдир. Бундан 2700 йил аввал юртимизда яратилган бу нодир китоб аждодларимиз ва бугунги авлодлар учун қолдирилган маънавий ва маданий тарихий меросдир.
“Авесто”да дунёнинг яратилиши, инсоннинг халқ бўлиб камол топиши, эзгулик учун ёвуз кучлар билан курашиши, эркинлик, ижодкорлик ва бунёдкорлик йўлидаги орзулари ўз ифодасини топган. Унда таъкидланишича, дунё икки қисмдан: яхшилик ва ёмонлик, ёруғлик ва зулмат, ҳаёт ва ўлим ўртасидаги азалий курашдан ташкил топган.
Кўпгина маълумотларда Зардўштийлик динида ерни, сувни, оловни муқаддас билиб, уларни эъзозлаганлар. Јадимги Хоразм ҳудудида “Авесто”нинг ёзилишига сабаб унинг шарт-шароитлари қулай эди. “Авесто”да фақат одамнинг эмас, балки бир ҳовуч тупроқнинг, бир қултум сувнинг, бир нафас ҳавонинг ҳам муқаддас эканлиги, ҳаёт ва охират маъносини одамларга тушунтиради.
Зардўштийлик қонунларига кўра жасадни ерга кўмиш, сувга ташлаш, гулханда куйдириш ман қилинган. Манзилгоҳдан, тупроқдан, оловдан, сувдан узоқларга ва қумли, тошли тепаликларга ёки бошқа жойларга олиб бориб ташлаб келганлар. Жасадни қушлар ёки бошқа ҳайвонлар еб бўлгач, суяклари тозаланиб, қуриб қолгач, уларни махсус идиш “оссуарий”, “суякдон”, “остадон”ларга солиб, “ноис” деб аталувчи махсус биноларга қўйилган.
Дарҳақиқат, туманимиз аҳолиси ҳам ислом динига қадар оташпараст бўлганлиги бу ноёб топилма исботлаб турибди. Албатта, ҳали туманимиз тарихини ўрганишимиз учун амалга ошириладиган ишлар кўп. Бу борада бизга тарихшунос олимларимиз ҳам ёрдам беради деган умиддамиз. Зеро, туманимиз тарихи жуда қадимий даврларга бориб тақалишини, энг муҳими уларни келажак авлодларимизга етказиб боришимиз ҳам муҳим саналади.
А.МАМАНОВ
О.ШИРИНЈУЛОВ
скачать dle 11.3