Мактабгача таълим муассасалари тарбиячиларининг педагогик маҳорати ва ижодий қобилиятини ривожлантириш, уларнинг илҚор тажрибаларини оммалаштириш, инновацион таълим технологияларини таълим-тарбия жараёнига жорий этиш мақсадида 7-сон мактабгача таълим муассасасида “Йилнинг энг яхши тарбиячиси - 2019” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди. Унда туманимиздаги мактабгача таълим муассасаларининг 15 нафар тарбиячилари иштирок этишди.
Иштирокчилар мактабгача таълим муассасаси томонидан тақдим этилган ҳужжатлар, методик, илмий, маънавий-маърифий материаллар ва ишланмаларни қабул қилиш ва таҳлил этиш, “Интернет – портфолио”ни тарбиячининг педагогик фаолиятини акс эттирувчи видеоролик тақдимоти каби шартлар бўйича беллашишди.
Натижаларга кўра “Энг яхши методист-тарбиячи” номинацияси бўйича 1-сон МТМ тарбиячиси Маҳбуба Исоқулова, “Энг яхши ижодкор тарбиячи” номинациясида 13-МТМ тарбиячиси Раъно Ўамроева ва “Инновацион ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши тарбиячи” номинациясида 4-сон МТМ тарбиячиси Дилафрўз Давировалар Қолиб деб топилди.
-Бугунги кун тарбиячиси болаларга билим бериш баробарида уларни касбга қизиқишини, ўқиш, ёзишга иштиёқини ошириши ва шу орқали маънавиятини юксалтириши долзарблик касб этмоқда, - дейди туман мактабгача таълим бўлими мудир ўринбосари Ш.Сайфуллаева. –Танлов эса тарбиячиларнинг билими, маҳорати ва ижодкорлигини намойиш этиши билан аҳамиятлидир.
ўолибларга Мактабгача таълим бўлимининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совҚалари топширилди. Кўрик-танловда номинацилар бўйича Қолибликни қўлга киритган тарбиячилар вилоят босқичида қатнашиш учун йўлланмани қўлга киритди.
Яна бир муҳим жиҳат, республика босқичи Қолиблари ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлса, Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг "Мактабгача таълим” йўналишига ўқишга киришда имтиёзга эга бўладилар.
Дилноза ҲАСАНОВА.