Туман марказидаги 1-умумтаълим мактабида “Бошланғич таълимни ўқитишда замонавий ёндашув” мавзусида вилоят ўқув-семинари ўтказилди.
Семинарда Самарқанд Давлат университети мактабгача бошланғич ва махсус таълим кафедраси катта ўқитувчилари Д.Раббанаева, Д.Жўраева, вилоят халқ таълими бошқармаси бошланҚич таълим методисти Г.Ўринов, туман халқ таълими бўлими мудири ўринбосари Х.Жовбўриев ҳамда Каттақўрғон, Пастдарғом, Оқдарё туманлари вакиллари ва туман халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларидаги бошланғич синф ўқитувчилари иштирок этишди.
Дастлаб Самарқанд Давлат университети мактабгача бошланғич ва махсус таълим кафедраси катта ўқитувчилари Д.Раббанаева, Д.Жўраеваларнинг мавзу юзасидан маърузаси тингланди. Шундан сўнг иштирокчилар гуруҳларга бўлиниб, 1-мактаб ўқитувчиларидан М.Маматованинг 3-синфда математика фанидан “Кўпайтиришни бўлиш орқали текшириш”, З.Ҳидированинг 2-синфда математика фанидан “6 ни кўпайтириш ва 6 га бўлишга доир мисол ва масалалар ечиш”, Д.Нормаматованинг 3-синфда ўқиш фанидан “Сой суви ҳақида эртак”, Ш.Абдураззоқованинг 4-синфда она тили фанидан “Феъл замонларининг эгалик қўшимчалар билан қўлланилиши”, 85-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Н.Бекқулованинг 1-синфда она тили фанидан “Бошланғич таълимда ўқувчиларни чиройли ёзишга ундаш” ҳамда 13-мактаб бошланғич синф ўқитувчиси Ҳ.Мардоновнинг 2-синфда она тили фанидан “Саноқ ва тартибни билдирадиган сўзлар" мавзуларидаги очиқ дарслари кузатилди.
Иштирокчилар ўтилган очиқ дарсларни муҳокама этиб, хулосалар чиқаришди, тегишли тавсиялар беришди.
Тадбир якунида 1-мактаб ўқувчилари томонидан намойиш этилган саҳна кўринишлари барчага бирдек яхши кайфият улашди.
туман халқ таълими бўлими бошланғич таълим методисти.