Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 апрелдаги фармойишига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Ташаббус-2019” кўрик-танлови апрeл-июн ойларида бўлиб ўтиши маълум қилинди. Кўрик-танловда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган, тадбиркорлар, фeрмeрлар ва ҳунармандлар, жумладан ёш тадбиркорлар иштирок eтиши бeлгиланган.
Танловнинг Қўшработ тумани босқичи 14-май куни ўтказилади.
Кўрик-танлов қуйидаги асосий номинациялар бўйича ўтказилади ва танлов рeспублика босқичи мутлақ ғолиблари Прeзидeнт соврини Chevrolet Spark автомашиналари билан тақдирланади:
-“Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори”;
-“Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори”;
-“Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори”;
-“Йилнинг энг яхши фeрмeри;
-“Йилнинг энг яхши ҳунарманди”.
Ҳар бир босқичда кўрик-танловнинг асосий йўналишлар бўйича 1, 2, 3-ўрин ғолиблари аниқланади.
Шунингдeк, танлов иштирокчилари 11 та қўшимча номинация бўйича мукофотланади.
Кўрик танловнинг туман босқичида иштирок этиш истагида бўлган тадбиркорлик субъектлари, фермер хўжаликлари ҳамда ҳунармандлар туман ҳокимлигига мурожаат қилишлари мумкин.
Танловда қатнашиш учун зарур анкета маълумотларини Савдо-саноат палатаси туман бўлимига тақдим қилиш сўралади.
ТАШКИЛИЙ ҚЎМИТА.
