халқ таълими ходимларининг анъанавий август кенгашида туман халқ таълими бўлими мудири Ш.Қўшбоқовнинг таҳлилий маърузаси
Бугунги кунда халқ таълими тизимида катта ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан умумтаълим мактабларида 11-синфларнинг ташкил этилиши, битирувчилар учун олтин ва кумуш медаллар ҳамда ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида ўқувчиларга касб ўргатиш тизимининг жорий этилиши, ўқитувчининг жамиятдаги обрў-эътибори, нуфузи, ойлик маошининг оширилиши, буларнинг барчаси - келажагимиз бўлган ёшларнинг камолоти йўлида амалга оширилаётган эзгу ишлардир.
Албатта, таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар халқ таълими ходимларига фарзандлар таълим-тарбиясида ота-оналар ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда иш олиб бориш тизимини кенгайтириш, таълим сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича белгиланган топшириқлар ижросини таъминлашдек масъулиятли ва шарафли вазифаларни юклайди.
Ҳурматли кенгаш иштирокчилари! Ҳар йили янги ўқув йили олдидан анъанавий тусга кирган август кенгашида “Таълим тўғрисида”ги қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ижросини таъминлаш борасидаги олиб борилаётган ишларни сарҳисоб қилиш, ўтган ўқув йилида эришган ютуқларимиз билан фахрланиш ҳиссини туйиш билан биргаликда йўл қўйилган камчиликларни рўй-рост танқидий руҳда баён қилиб борамиз.
Ҳозирги кунда ўқувчи ёшларимизнинг замон талаблари даражасида таълим-тарбия олиши, етук кадрлар бўлиб етиши учун барча шарт-шароитлар яратилиб, янги мактаблар қурилиб фойдаланишга топширилиши билан биргаликда уларнинг моддий-техник базаси янада яхшиланиб, ўқув дарсликлари, компъютер техникалари, техника воситалари, ўқув-лаборатория жиҳозлари билан тўлиқ таъминланмоқда.
Ўқитувчи инсон тарбияси билан шуғулланиши, мурғак қалбларга илм ўргатишини ҳисобга олсак, устозлик мақомининг залвори янада намоён бўлади.
Бугунги кунда бутун дунёни пандимея бесаронжом қилган даврда мамлакатимизда муҳтарам юртбошимиз бошчилигида бунёдкорлик ишлари бир лаҳзага бўлсада тўхтагани йўқ. Жорий йилда инвестиция дастури бўйича 31-умумтаълим мактабида (1,012 млрд. сўм) спорт зали қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. “Инқирозга қарши курашиш” дастури асосида 48-умумтаълим мактабининг 270 ўринли биноси ва спорт зали (1.120 млрд сўм) мукаммал таъмирланмоқда. “Обод маҳалла” Дастури бўйича 26-мактабда (1.700 млрд. сўм) 240 ўринли қўшимча бино ва маҳаллий бюджетдан 54-умумтаълим мактабининг Ганам филиалида 0,238 млрд сўмлик 32 ўринли ва 64-умумтаълим мактабида 0.378 млрд сўмлик мини футбол майдони қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Ўтган беш йил (2004-2019) мобайнида тумандаги умумтаълим мактабларнинг 8 тасида янги қурилиш, 70 таси реконструкция ва 11 таси мукаммал таъмирдан чиқарилган. Ўтган йили “Обод қишлоқ” Давлат Дастури доирасида 19, 25, 26, 27, 32, 37, 48, 54, 56, 61-умумтаьлим мактабларида қўшимча ўқув биноси қурилиб ва 4, 57-умумтаьлим мактабларининг филиали, 54-умумтаьлим мактабининг 2 та филиали фойдаланишга топширилган бўлса, Инвестиция дастури доирасида 41-умумтаьлим мактабида 160 ўринли қўшимча бино, фаоллар зали ва спорт зали фойдаланишга топширилди.
Жорий ўқув йили ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан таълим муассасаларига 1494,0 млн. сўм маблағ ажратилган. Мазкур маблағ ҳисобидан 16 та мактабнинг иситиш тизими эскирган темир қувурларини янгисига алмаштириш, 5 та мактабда эски, яроқсиз ҳолга келган қозонларни алмаштириш, 4 та мактаб (19, 40, 52, 59) филиалларини жорий таъмирлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиб, қурилиш ишлари давом этмоқда.
Маҳаллий бюджет ҳисобидан умумтаьлим мактабларининг 23 тасининг ҳожатхонасида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, 14, 19, 33, 40, 46, 52, 59, 73, 81, 86-умумтаълим мактабларида ҳожатхона қуриш ишлари якунланмоқда.
Бугунги кунда туманимизда 90 та таълим муассасаси фаолият юритиб келмоқда, шундан 89 таси умумтаълим мактаби, 1 та “Баркамол авлод” болалар марказидир. Туман марказидан олис қишлоқлардаги 28 та умумтаълим мактабларининг 43 та филиали мавжуддир.
Мавжуд умумтаълим мактабларида 2798 нафар педагог 25403 нафар ўқувчиларга (шундан 12116 нафари қизлар) таълим-тарбия бериб келмоқда. Педагог кадрларнинг 2457 нафари олий маълумотли, 62 нафари тўлиқсиз олий ва 279 нафари ўрта махсус маълумотли ўқитувчилардир. Ўқитувчиларнинг 38 (1,4 %) нафари олий малака тоифали, 227 (8,1 %) нафари биринчи малака тоифали, 770 (27,5 %) нафари иккинчи малака тоифали ва 1484 (53,0 %) нафари мутахассис малака тоифаларига эга.
Таълим сифатини баҳолаш бўйича ўтказиладиган халқаро PISA тадқиқотига тайёргарлик кўриш бўйича туман марказида 82-умумий ўрта таълим мактаби ва Оқтепа маҳалласида жойлашган 88-умумий ўрта таълим мактаблари таянч мактаб бўлиб, 82-умумий ўрта таълим мактабига 57 та мактаб бириктирилган, 88-мактабга 32 та мактаб бириктирилган бўлиб, шу пайтгача Халқаро баҳолаш тизими бўйича тумандаги таянч мактабларда 4 марта семинарда тренинглар ўтказилди. Халқаро баҳолаш тизими бўйича таянч мактабларда 15 мартга қадар 6 та (Бошланғич синф, математика, она тили, кимё, география, биология ва физика) фан ўқитувчилари билан доимий дарслар ўтказилди. Ҳозирги вақтда таянч мактабларда ўзларига бириктирилган мактаб ўқитувчилар сифат таркиби ҳамда 15 ёшли ўқувчилар рўйхати олиниб, таянч мактабларга бириктирилган мактаблар билан электрон группалар очилиб, телеграмм орқали топшириқлар берилиб, ЗООМ тармоғи орқали ўтказилаётган видеоконференциялар ва семинарларда мактаблардан тренер ўқитувчилар қатнашиб келмоқда. Шу билан биргаликда 2 та таянч мактабда ЗООМ дастури орқали семинарлар ўтказилмоқда. Халқаро баҳолаш тизими бўйича тумандаги таянч мактабларга бириктирилган мактаблар таълим сифатини баҳолаш бўйича ўтказиладиган халқаро PISA тадқиқотига тайёргарлик кўриш бўйича фаол иштирок этмай келаётган 3, 4, 6, 23, 25, 28, 36, 37, 40, 42, 43, 45, 46, 47, 50, 51, 52, 53, 54, 55, 58, 61, 65, 66, 79-мактаблар билан таълим сифатини баҳолаш бўйича ўтказиладиган халқаро PISA тадқиқотига қандай тайёргарлик кўриш мумкин?
Ўтган ўқув йилининг декабр-январь ойида 2-тоифага 255 нафар педагог кадрлар аттестациядан ўтказилиши керак эди, шундан 156 нафар педагог кадрлар тест синовидан етарли балларни тўплаб, аттестациядан ўтди ва 2-тоифа сертификати эга бўлди. Шундан 99 нафари тест синовларидан етарли балл тўплай олмаганлиги сабабли аттестациядан ўтолмади. Шунингдек, ўтган ўқув йилининг март-апрель ойида олий, 1-тоифа ва 2-тоифага 420 нафар педагог кадрлар аттестациядан ўтказилиши керак эди. Афсуски, аттестациядан ўтиши керак бўлган ўқитувчиларнинг ҳужжатлар тўпламини туман халқ таълими бўлими таълим сифати мониторинг бўлимига 43 та мактаб (1, 2, 3, 5, 7, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 17, 21, 23, 24, 25, 26, 27, 29, 31, 33, 39, 40, 44, 46, 48, 49, 50, 53, 57, 60, 62, 63, 69, 70, 74, 77, 81, 82, 85, 88, 89) ҳужжатларини топширган бўлса, қолган 36 та (4, 6, 8, 16, 18, 19, 20, 22, 30, 34, 35, 37, 38, 41, 43, 45, 47, 51, 52, 58, 59, 61, 64, 65, 66, 68, 71, 72, 73, 75, 78, 79, 80, 83, 84)-умумтаълим мактаблари педагог кадрларнинг ҳужжатларини топширмаган бўлса, 8 та умумтаълим мактаблари (28, 32, 36, 42, 54, 55, 56, 67) раҳбарлари мактабда педагог кадрлар салоҳиятини кўтариш бўйича шуғулланмаган, мактабдан бирорта ўқитувчини малака тоифасини ошириш учун туман ХТБга рўйхатлари шакллантирилиб берилмаган.
Жорий ўқув йилида 2704 нафар ўқувчилар 1-синфга келиши кутилмоқда. Буларга ҳам маълум шарт-шароитлар яратиш, мактаб жиҳозлари билан таъминлаш мактаб маъмуриятларининг асосий зиммасидаги вазифадир.
Ўтган ўқув йилида тумандаги умумтаълим мактабларининг 11-синфини 1464 нафар ўқувчи битирган. Афсуски, битирувчиларнинг 81 нафаригина олий таълим муассасаларига ўқишга киришга муваффақ бўлган. Туманимиздаги 42 та (3, 6, 11, 14, 17, 18, 19, 20, 21, 23, 24, 25, 27, 28, 29, 32, 33, 38, 39, 40, 41, 43, 46, 57, 59, 61, 62, 63, 66, 67, 68, 71, 73, 76, 77, 79, 83, 84, 85, 86, 87, 88) умумтаълим мактабларининг 11-синф битирувчиларининг бирортаси ҳам олий таълим муассасасига ўқишга кира олмаган. Бу ҳолатни қандай изоҳласа бўлади? Демак, ушбу мактабларда таълим-тарбия сифати пасайтирилиб юборилган ёки ўқитувчиларнинг салоҳияти етарли эмас.
Ўтган ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 9-синфини 2211 нафар ва 11-синфини 1954 нафар ўқувчи тамомлади. Шундан 11-синф битирувчиларидан 9 нафарига кумуш ва 9 нафарига олтин медаллар туман ҳокими иштирокида кўтаринки руҳда ўқувчиларнинг уйларига ташриф буюрган ҳолда топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2020 йил 31 январ куни илм-фанни ривожлантиришга бағишлаб ўтказилган 5-сонли йиғилиш баёнининг 6-бандида икки ой муддатда математика фанига ихтисослаштирилган мактаблар фаолияти, шу жумладан педагогик салоҳияти ва ўқувчиларнинг олий ўқув юртларига кириш кўрсаткичларини танқидий таҳлилдан ўтказган ҳолда, ҳар бир туман марказида биттадан математика фанига ихтисослаштирилган мактабни ташкил этиш вазифаси белгилаб берилган. Тумандаги собиқ Қўшработ қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида 2021/2022 ўқув йилида 90-сонли математика фанига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ташкил этилиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, жорий ҳамда 2022-йилда 82-умумий ўрта таълим мактабида информатика ва 34-умумий ўрта таълим мактабида кимё ва биология фанига ихтисослаштирилган таянч мактаблари ташкил этилиши режалаштирилган.
Туманимизда фан олимпиадасининг мактаб ва туман босқичлари ўтказилди. 9-10-11 синф ўқувчиларидан 6211 нафари мактаб босқичида иштирок этиб, шундан ҳудудий босқичидан 405 нафар ўқувчи 76 баллдан юқори балл тўплаб туман босқичида иштирок этди.
Фан олимпидасининг туман босқичида 403 нафар ўқувчидан 82 нафари ғолиб бўлди.
Умумтаълим мактаблари кутубхоналарида 89 нафар кутубхона ходимлари фаолият кўрсатмоқда. Шундан 19 нафари олий, 1 нафари тўлиқсиз олий, 68 нафари ўрта махсус, 1 нафари эса ўрта маьлумотга эгадир.
Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ММИБДЎларининг намунавий йиллик иш режаси, 2019-2020 ўқув йилида умумий ўрта таълим муассасаларида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш мақсадида “Мен шу азиз Ватан фарзандиман!” шиори асосида маънавий-маърифий тадбирларнинг йўл харитаси асосида ишлар амалга оширилди. Шу билан биргаликда вазирлик томонидан ўтказилган “5 ташаббус мактабда”, “Ҳаётга қўшил”, “Рақснинг мафтункор жилоси”, “Хотира муқаддас - инсон азиз”, “Мен гиёҳвандликка қаршиман”, “Давлат рамзларига ҳурмат”, “5 ташаббус таътилда” каби онлайн кўрик-танловларида ўқувчиларнинг иштирокини таъминлашда 48, 85, 82, 81, 5, 26, 69, 88, 11, 13, 34, 18, 41, 64, 32, 36, 42, 31, 71, 10-умумий ўрта таълим мактабларининг ММИБДЎлари фаол иштирок этган бўлсада, афсуски, 7, 9, 22, 25, 30, 33, 37, 38, 44, 46, 47, 54, 55, 56, 59, 61, 62, 65, 68, 76, 86-умумий ўрта таълим мактабининг ММИБДЎлари эгаллаб турган вазифаларига нолойиқ эканлигини кўрсатди.
Туманимиздаги умумтаълим мактабларида 452 та спорт тўгараклари ташкил этилган бўлиб, уларга 7090 нафар ўқувчи жалб этилган. Бундан ташқари, туман марказида 1 та болалар спорт мактаби фаолият кўрсатиб келмоқда. Спорт мактабида 123 та тўгарак мавжуд бўлиб, унда ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтларида тўгаракка қатнашиш билан машғул бўлиши, жиноятларнинг олдини олишга ёрдам бериб келмоқда.
Туман халқ таълимига қарашли умумий ўрта таълим мактабларининг кўрсаткичлари бўйича 1-ўринни 34-мактаб, 2-ўринни 13-мактаб, 3-ўринни 82-мактаб, 4-ўринни 11-мактаб, 5-ўринни 85-мактаб эгаллаган бўлса, охирги 89-ўринни 37-мактаб, 88-ўринни 7-мактаб, 87-ўринни 9-мактаб, 86-ўринни 66-мактаб эгаллаганлигини қандай изоҳлаш мумкин.
Пандимея даврида онлайн мактаб дастури асосида онлайн дарсларни ташкил қилишда мактаб педагоглардан жуда катта масъулият талаб этилади. Ҳар биримиз юрт олдида фарзандларимизга ватанни севиш, турли хил оқимларга кириб кетмаслик туйғуларини онгига сингдиришимиз керак. Бунинг учун биздан масъулият билан виждонан ишлаш талаб этилади.