-Жорий йилда туман мактабгача таълим ташкилотларида 449 нафар, ушбу ташкилотлар қошида ҳеч қандай тўловларсиз 910 нафар, жами 1359 нафар болалар мактабга бориш учун тайёргарлик кўрди.
- Туман халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларида 2019-2020 ўқув йилида 25403 нафар ўқувчи таълим-тарбия олди. Шулардан 9-синфни 2212 нафар, 11-синфни 1956 нафар ўқувчи битирмоқда.
- Битирувчилар жорий йилда 25-май куни онлайн тарзда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказишди.
- Бу йил туманимиздаги умумтаълим мактабларининг аъло баҳоларга ўқиган 9 нафар 11-синф битирувчиси олтин ва яна 9 нафарига кумуш медаль берилади.
- Жорий йилда мамлакатимизда коронавирус пандемияси туфайли якунига етган ўқув йилида битирув имтиҳонлари ўтказилмади. Уларнинг якуни баҳолари учинчи чорак якуни ва масофавий таълим жараёнларидаги иштирокига қараб чиқарилади.
Ш.САЙФУЛЛАЕВА,
туман мактабгача таълим бўлими мудири ўринбосари.
Ш.ЈЎШБОҚОВ,
туман халқ таълими бўлими мудири.
Д.ҲАСАНОВА.