Туман ҳокими Қ А Р О Р И
ТУМАНДА МАКТАБ ЁШИДАГИ БОЛАЛАРНИ УМУМИЙ ¤РТА ТАЪЛИМГА ТЎЛИҚ ҚАМРАБ ОЛИШ ЮЗАСИДАН ТУМАНДАГИ УМУМТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ МИКРОҲУДУДЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА
“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 25-моддалари, “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг
27-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомнинг 39-бандига асосан туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида, ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. Туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.
2. Туман ҳокимлиги (Х.Кўбаев), туман халқ таълими бўлими (Ш.Қўшбоқов), тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилсин.
3. Белгилансинки, тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.
4. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси (Н.Балманов)га маҳалла фуқаролар йиғини раисларига мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим муассасаларига жалб этиш жараёнида туман халқ таълими бўлими ҳамда умумтаълим муассасаларига амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.
5. Мазкур қарор “Истиқбол сари” газетасида расмий эълон қилинсин
ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
7. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 12 октябрдаги 1798-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.
8. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Х.Кўбаев зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими
Ҳ.ОҚБЎТАЕВ.
2019 йил 5 сентябрь