Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолига ҳуқуқий ахборотни етказиш ва юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўҚрисида”ги қарорига асосан аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга доир ишлар самарадорлигини ошириш, жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлик даражасини ошириш, аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатиш мақсадида туманимизда “Мадад” муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти, ҳуқуқий маслаҳат бюроси ташкил этилди.
“Мадад” муассасаси фуқароларга ҳуқуқий масалалар бўйича, шу жумладан онлайн маслаҳатлар ва тушунтиришлар бериш йўли билан бирламчи бепул юридик ёрдам кўрсатади, фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан уйҚун равишда ошириб бориш ишларига кўнгиллиларни сафарбар этиб, фуқаролар томонидан ҳуқуқий маслаҳат беришга оид сўровномаларни таҳлил қилиб боради, таҳлил натижасига кўра ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда инновацион усулларни, хорижий давлатларнинг бу борадаги ижобий тажрибаларини тадбиқ этади.
Демократик ҳуқуқий давлатда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият ҳисобланади. Шу боис давлатимизда олиб борилаётган сиёсатнинг бош мақсади ҳам фуқароларнинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини билиши ва фуқаролар томонидан қонунларга оҚишмай риоя қилишлиги муҳимдир. Адлия вазирлиги томонидан Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликдаги лойиҳаси – “Advice.uz” (e.maslahat.uz) ҳуқуқий портали ишга туширилганди. Ушбу портал Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаганлар учун онлайн режимида бепул ҳуқуқий маслаҳатлар олиш имконини бериб келаётгани билан аҳамиятлидир.
Туманимизда “Мадад” муассасасининг ҳуқуқий маслаҳат бюроси туман Давлат хизматлари марказида жойлашган бўлиб, ўтган йилнинг декабрь ойи охиридан ўз фаолиятини бошлади. Шу давр мобайнида 270 дан ортиқ фуқароларга турли йўналишларда ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Бу ерда меҳнат қонунчилиги, чет элда ишлаш тартиби, паспорт тизими, оила муносабатлари, уй-жой, ер ва коммунал хўжалик, банк, соҚлиқни сақлаш, таълим, суд-ҳуқуқ масалалари, ҳуқуқий ҳимоя, фуқаролик, давлат хизматлари ва бошқа ҳуқуқий соҳалар бўйича бепул юридик маслаҳатлар олишингиз, шунингдек, ҳафтанинг шанба, якшанба кунларидан ташқари соат 9:00 дан 18:00 га қадар бевосита келиб ёки +99897-917-85-79 рақамли мобиль алоқа телефонига қўнҚироқ қилиб, тегишли ҳуқуқий маслаҳатларни олишингиз мумкин.
Б.ИРЗАЕВ,
туман маслаҳат бюроси бош мутахассиси.
