Вилоят ҳокимининг 2020 йил 10 октябрдаги 160-Қ-сонли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 октябрдаги “Самарқанд вилояти иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 612-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳақида”ги қарори тўғрисида
Қўшработ туманида иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. Вилоят ҳокимининг 2020 йил 10 октябрдаги 160-Қ-сонли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 октябрдаги “Самарқанд вилояти иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 612-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори билан:
Қўшработ туманида иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича комплекс чора-тадбирлари;
Қўшработ туманида кўп квартирали турар жой фондини капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари;
Қўшработ туманида иссиқлик ва ичимлик суви таъминоти объектларини ҳамда технологик асбоб-ускуналарни куз-қиш мавсумига тайёрлаш параметрлари;
Қўшработ туманида электр тармоқлари ва қурилмаларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш параметрлари;
Қўшработ туманида газ таъминоти объектлари ва қурилмаларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш параметрлари;
Қўшработ туманида ижтимоий соҳа объектларини жорий таъмирлаш параметрлари;
Қўшработ туманида куз-қиш мавсумида аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш параметрлари;
Қўшработ туманида куз-қиш мавсумида кўмир маҳсулотини ғамлаш параметрлари;
Қўшработ туманида иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш учун йўналтириладиган маблағлар ва уларнинг манбалари;
Қўшработ туманининг олис ва бориш қийин бўлган ҳамда тоғли ҳудудларда жойлашган ва сел келиши оқибатида йўллари талофат кўриши эҳтимоли мавжуд қишлоқ (овул)ларда кўмир, суюлтирилган газ ва асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратиш параметрлари тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Қуйидагилар:
туман иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси (кейинги ўринларда – чора-тадбирлар режаси) 1-иловага;
туман иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси (кейинги ўринларда – комиссия) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Комиссия:
бир ҳафта муддатда туман иқтисодиёти тармоқларини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар натижаларини таҳлил қилиш асосида коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп квартирали уйлар, таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш муассасалари ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасида жойлардаги ишларнинг ҳолати танқидий ўрганиб чиқилишини;
туманнинг ҳар бир ҳудуди бўйича бошқарма, корхона ва ташкилотлар билан келишган ҳолда, шаҳар ва туманлар ҳокимлари томонидан ушбу қарор билан тасдиқланган комплекс тадбирларни амалга оширишнинг батафсил тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини;
туман иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳани 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминласин.
5. Қуйидагилар:
туман ҳокимининг ўринбосарлари (О.Аблақулов, Х.Кўбаев), туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими в.в.б (П.Отаев) Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган комплекс тадбирларнинг ҳамда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш параметрлари ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатсин.
туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими в.в.б (П.Отаев) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси билан биргаликда 2 кун муддатда жойлардаги уй-жой коммунал хўжалиги инфратузилмаси ва муҳандислик-коммуникация объектларининг ҳолати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатлардан келиб чиқиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича туманни “қизил”, “сариқ” ва “яшил” зоналарга ажратсин;
туман халқ таълими бўлими (Ш.Қўшбоқов), туман мактабгача таълим бўлими (Б.Абдувоҳидов), туман соҚлиқни сақлаш бирлашмаси (У.Шамсиев), туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими (А.Муҳамматов), туман маданият бўлими (С.Рашидов) ижтимоий соҳа объектларини, жумладан мактабгача таълим, халқ таълими, соғлиқни сақлаш муассасалари, маданият ва спорт объектларини куз-қиш мавсумидан беталофат ўтказиш юзасидан манзилли тадбирларни белгиласин ва уларнинг амалга оширилишини таъминласин;
туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими в.в.б (П.Отаев) жойлардаги уй-жой мулкдорлари ширкатларининг молиявий ҳолатини, айланма маблағлардан фойдаланиш ва ҳисоб-китоб тизимини таҳлил қилиб, уни такомиллаштириш ва уй-жой мулкдорлари ширкатларининг кредитор ва дебитор қарздорликларини қисқартириш чораларини кўрсин;
туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (И.Сайфиддинов), туман молия бўлими (А.Холматов) муҳандислик-коммуникация объектлари ва технологик ускуналарни мавсумга тайёрлаш ҳамда ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш давридан беталофат ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни молиялаштириш учун жорий йилда маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратиш чораларини кўрсин.
6. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (И.Сайфиддинов), туман молия бўлими (А.Холматов), туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими в.в.б (П.Отаев) туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда кўп квартирали турар жой фондини таъмирлаш жамғармасини (кейинги ўринларда – жамғарма) ташкил этилишини таъминласин.
7. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (И.Сайфиддинов), туман ҳокимининг ўринбосари - туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими (М.Шамсиева), туман Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими (З.Жуманов) икки кун муддатда:
а) “темир дафтар”га киритилган моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар билан алоҳида ишлаш тизимини яратсин.
Бунда:
ҳар бир сектор раҳбари томонидан сектор ва маҳаллалар кесимида куз-қиш “темир дафтари”га киритилган оилаларга кўмир, суюлтирилган газни ўз вақтида етказиб бериш, озиқ-овқат захираси ва болаларини иссиқ кийим-кечак билан таъминлашдан бошлашни назарда тутсин.
б) “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан оилаларни куз-қиш мавсуми учун зарур озиқ-овқат ва дори-дармон захиралари билан таъминлаш чораларини кўрсин.
8. Туман ҳокимининг ўринбосарлари (И.Сайфиддинов, О.Аблақулов), туман ҳокимининг ўринбосари - туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими (М.Шамсиева), туман Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими (З.Жуманов), “Қўшработтумангаз” газ таъминоти филиали в.в.б (Б.Усанов), туман қишлоқ хўжалиги бўлими (З.Аминов), туман Молия бўлими (А.Холматов) билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 октябрдаги 612-сонли қарорининг 10-иловаси билан тасдиқланган олис ва бориш қийин бўлган ҳамда тоғли ҳудудларда жойлашган ва сел келиши оқибатида йўллари талофат кўриши эҳтимоли мавжуд қишлоқ (овул)ларда кўмир, суюлтирилган газ ва камида 15-20 кунга етадиган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари заҳирасини яратсин.
9. Туман ҳокимининг ўринбосари (О.Аблақулов), “Қўшработтумангаз” газ таъминоти филиали в.в.б (Б.Усанов), “Қўшработ ТЭТК” бўлими (Х.Мавлонов), “Ўзбеккўмир” АЖ “Кўмир таъминот” МЧЖ Қўролос кўмир омбори (Т.Чўтбоев) билан биргаликда:
туманда, айниқса туманнинг олис ва бориш қийин бўлган ҳудудида аҳолини суюлтирилган газ ва кўмир ёқилғиси билан ўз вақтида таъминлаш, иссиқлик ва электр энергияси ишлаб чиқарувчи ташкилотларга ёқилғи ресурсларини узлуксиз етказиб бериш;
ҳудуддаги ижтимоий соҳа объектлари, уларга хизмат кўрсатувчи қозонхоналар, сув иншоотлари ва насос станцияларини узлуксиз электр энергияси ва табиий газ билан таъминлаш;
трансформатор нимстанцияларини таъмирлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, аҳолига зарур миқдорларда табиий ва суюлтирилган газ етказиб бериш ҳамда жойларда кўмир маҳсулотларининг ғамланиши билан боғлиқ муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш учун туманнинг ҳудудларида мунтазам равишда аҳоли билан учрашувлар ўтказиб бориш чораларини кўрсин.
10. Туман ҳокимининг ўринбосарлари (И.Сайфиддинов, О.Аблақулов, Х.Кўбаев) зиммасига – иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш юзасидан шахсий масъулият юклансин.
11. Туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими в.в.б (П.Отаев) комиссия билан биргаликда:
туманда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни беталофат ўтказиш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича вилоят штабига кунлик маълумот тақдим этиб борсин;
ҳар ойда туман секторлар раҳбарлари томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни беталофат ўтказиш юзасидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ҳисобот бериб борсин;
туман сектор раҳбарлари томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари бўйича маҳаллий телевидениеларда ҳар ойда “очиқ мулоқот” ҳамда брифинглар ўтказиб борилишини таъминласин.
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосарлари (И.Сайфиддинов, О.Аблақулов, Х.Кўбаев) зиммаларига юклатилсин.
Туман ҳокими
Ҳ.ОҚБЎТАЕВ.
2020 йил 12 октябрь.