Тўнғич қизим медицина соҳасига ёшлигидан қизиқиб, шу бўйича олийгоҳни ҳам тугатди. У ҳар дам олиш кунлари келганида туни билан касалликларнинг турлари, келиб чиқиш сабаблари ҳақида ўрганганларини гапириб беришни яхши кўрарди. Мен ҳам уни эшитишдан чарчамасдим. Эшитганларим эса бугун асқатяпти.
Мактабда синф раҳбарман. Болаларнинг таълим-тарбияси, кунлик давомат ҳақида ҳам қайғуришим керак. Иккинчи чоракдан сўнг ҳавонинг совиб кетиши натижасида ҳар куни 5-6 нафардан ўқувчиларим дарс қолдирди. Сабаби Грипп. Марказий шифохона анча узоқ бўлганлиги боис маҳалладагилар гриппни уй шароитида, турлича даволашга ҳаракат қилади. Бу касаллик ҳам асоратлари билан ҳавфли эканлигини ҳамма ҳам билмайди. Ўтиб кетади, дея дори-дармон қилади қўяди. Ушбу юқумли касаллик ҳақида синфдаги болалардан диктант олиб, ёзганларини ота-онасига кўрсатишини, ўқитишини таъкидладим.
Грипп - Уткир вирусли инфекция булиб, интоксикация ва юкори нафас йуллари шиллик каватининг зарарланиши билан характерланади.
Гриппда инкубацион давр бир неча соатдан уч кунгача чузилади. Касаллик тусатдан бошланади. Бемор эти увишиб калтирайди ва харорати 38-40 даражагача кутарилади. Интоксикация булади, беморнинг дармони куриб боши асосан пешонаси ва кош ковогиниг тепаси каттик огрийди. Куз соккалари харакат килганда огрик сезилади. Беморнинг бели азоибадани какшаб огрийди. Бир неча соатдан сунг бемор томоги огриб,бурни битиб колади,йуталади,аксиради,терлайди,юзи ва буйни кизаради,куз кон томирлари кенгаяди , конюктивит кузатилади. Беморни текширганда тахикардия,кон босими пасайгани аникланади. Баъзан бурундан кон келади.Бемор курук йуталади,овози хириллаб чикади.Халкуми,бодомча безлари кизарган булиб тарихдек келадиган майда нукталар куринади. Купинча учук тошади. Грипп енгил утганида харорат бир икки кун уртача огирликда утганида 3-5 кун ва огир утганда 7 кун юкори булиб туради. Грипп асоратлари билан хавфлидир. Унинг куп учрайдиган асорати бу пневмониядир лекин бундан ташкари ринит ,фарингит,ларингит,трахиобронхит,бронхит,ангина, гайморит,отит ва хокозолар хам учрайди.
Касалликларнинг диагностикаси, профилактикаси,санитария ишларининг утказилиши.
Нафас йуллари инфекцияларининг эпидемия вактида диагноз куйиш кийин эмас, бунда диагноз клиник эпидемиологик малумотларга асосланади. Нафас йуллари инфекцияларни аниклашда вирусологик, серологик ва иммунофлюоресцент лаборатория текшириш усуллри хал килувчи ахамиятга эга.
Нафас йуллари инфекциялари билан касалланган беморга алохида идиш товок ,сочик ажратилади. Бемор етган хонага бошкалар имкони борича кирмаслиги керак , эпидемиолгия вактларида купчиликнинг бир жойга йигилиши такикланади. Хона шамоллатиб куйилади,поллари тегишли эритмалар билан артиб тозаланади. Транспортда савдо ташкилотлари , даволаш муассасаларида ишлайдиганлар дока никоб тутиб олишлари керак. Хозирги вактда гриппга карши фаол иммунизация килиш учун тирик ва фаолсизлантирилган гриппга карши вакцина кулланилади.Бунинг натижасида касалланиш тахминан 2-3 баробар камаяди. Эпидемиялар даврида профилактика максадида гриппга карши гаммаглобулин ва интерферон ишлатилади. Грипп юкмаслиги учун бурун ичига оксалин малхами суртиш , уйкуга етишдан олдин 1 таблетка Ремантадин ичиш тавсия этилади. Тугри ташкил этилган жисмоний тарбия катта ахамиятга эга. Грипп касаллиги асоратлари хакида ахоли орасида тушунтириш ишлари олиб бориш мухим ахамиятга эга. Нихоят шахсий гигиена талабларига риоя килинса ушбу касалликларнинг олдини олиш мумкин.
Нафас йуллари утказувчанлигини тиклаш ва саклаш,балгамнинг осон ажралишини таминлаш,упканинг сунъий ва ердамчи вентиляцияси,зарурат булганда кислороддан ингаляция килиш. Шиллик булган такдирда пахта тампон бурун йулларига эхтиетлик билан айлана харакат килиб киритилади ва шиллик олиб ташланади. Бунинг учун пахта мойга ботирилади ва бурун йулларида 3 минут колдирилади. Уткир респиратор вирусли касалликларда антибиотик ва сульфаниламидларни куллаш самарасиз. Уларни факат шифокор курсатмаси буйича куллаш зарур. Беморни парвариш килишда огиз ва бурунни епиб турадиган никоб такиш зарур.
Ачилова Дилфуза