2020 йилнинг январь ойида Таиланднинг Бангкок шаҳрида 23 ёшгача бўлганлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Ушбу мусобақа учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Эътиборлиси, терма жамоамиз "C" гуруҳидан жой олиб, Жанубий Кoрея, Эрон ва Хитой термаларига қарши баҳс олиб борадиган бўлди.
Мусобақада кучли учликдан жой олган терма жамоалар келаси йили Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада йўлланмасига эга бўлишади. Агарда Япония терма жамоаси ярим финалга чиқса, у ҳолда тўртинчи жамоа ҳам Олимпиада йўлланмасига эга бўлишади.
"А" гуруҳи: Таиланд, Ироқ, Австралия, Баҳрайн.
"B" гуруҳи: Қатар, Япония, Саудия Арабистони, Сурия.
"C" гуруҳи: Ўзбекистон, Жанубий Корея, Хитой, Эрон.
"D" гуруҳи: Вьетнам, КХДР, Иордания, БАА.
Эслатиб ўтамиз, ҳар бир гуруҳдан биринчи ва иккинчи ўринни олган жамоалар чорак финалга йўл олади. Вакилларимиз гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтсалар, ярим финал учун «Д» гуруҳи жамоасига қарши майдонга тушишади.