Туман марказидаги ТИП-2 спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан “Фарзандлари соғлом юрт - қудратли бўлур” шиори остида спортнинг кёкусинкай каратэ тури бўйича вилоят очиқ чемпионати ўтказилди. Унда Самарқанд шаҳар, Қўшработ, Каттақўрғон, Оқдарё, Иштихон, Тайлоқ туманлари ҳамда КаттақўрҚон шаҳар ёш каратэчилари турли вазн тоифасида ўзаро баҳслашишди.
Маълумки, каратэнинг бу тури болаларни тезкор ва кучли зарбаларга чап беришга, чаққонликка ўргатади. 2020 йилда Япония мезбонлик қиладиган ёзги олимпиада ўйинларига киритиш режалаштирилгани эса ёшларнинг кёкусинкай каратэга бўлган иштиёқини янада орттираяпти.
- Сўнгги йилларда бу спорт тури туманимиз ёшлари орасида оммалашиб бормоқда, - дейди туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийи ¤ктам Нурматов. - Бу каби мусобақаларда ҳаваскор каратэчилар орасидан энг иқтидорлилари сараланади. Кучлиларни вилоят терма жамоасига қабул қилиш, келгусида мамлакат ва халқаро миқёсдаги мусобақаларга тайёрлаб боришда муҳим ўрин тутади.
Муросасиз беллашувлардан сўнг туманимизнинг ёш каратэчилари ўз вазн тоифаларида қуйидаги ўринларни эгаллашди: 25 кг вазн тоифасида А.Сайдуллаев 1-ўрин, Б.Шахобиддинов 2-ўрин, 30 кг вазн тоифасида А.Зиёдуллаев 2-ўрин, 35 кг вазн тоифасида С.Хошимов 1-ўрин, И.Ширинов 2-ўрин, 40 кг вазн тоифасида С.Бўрибоев 1-ўрин, 45 кг вазн тоифасида А.Жўрақулов 2-ўрин, 60 кг вазн тоифасида Д.Облоқулов 1-ўрин, И.Ширинов 2-ўрин, 60 кг вазндан юқори тоифасида Ж.Асатуллаев 1-ўрин, Т.Давлатов 2-ўрин, қизлар ўртасида 50 кг вазн тоифасида М.Тоштемирова 1-ўрин, 55 кг вазн тоифасида Д.Шамиева 1-ўрин ҳамда 60 кг вазн тоифасида Ш.Облоқулова 1-ўринни қўлга киритишди. Мусобақада ғолиб чиққан каратэчилар август ойи охирида Навоий шаҳрида бўлиб ўтадиган республика чемпионатида иштирок этишади.
Ғолиб ва совриндорларга ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Ўз мухбиримиз.