Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2005 йил 18 ноябрдаги буйруҚи билан тасдиқланган “Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги Низомининг ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги Қўшработ массивида 10 та лойиҳа, 4019,4 гектар ер майдони чорвачилик, О.Қодиров массивида 8 та лойиҳа, 486,15 гектар ер майдони 3 та чорвачилик, 5 та узумчилик ва боғдорчилик, Э.Жуманбулбул массивида 32 та лойиҳа, 3109,2 гектар ер майдони 11 та чорвачилик, 20 та боғдорчилик ва узумчилик, Жонбулоқ массивида 260,8 гектар ер майдони 1 та боғдорчилик, 1 та чорвачилик, Оқтепа массивида 4 та лойиҳа, 34,5 гектар ер майдони, 4 та боғдорчилик ва узумчилик, Зармитан массивида 12 та лойиҳа, 2679,1 гектар ер майдони 2 та боғдорчилик ва узумчилик, 10 та чорвачилик йўналишида қишлоқ хўжалиги корхоналари ер участкаларининг ҳажмлари қонунчиликда белгиланган тартибда, мавжуд шартли мол бош сонидан келиб чиққан ҳолда фермер хўжаликлари ташкил этиш бўйича тендер (танлов) ўтказиш бўйича лойиҳа қилинган. Ушбу лойиҳалар газетада эълон чиққан кундан бошлаб бир ойдан кейин туман ҳокимлиги биносининг 2-қавати, қишлоқ ва сув хўжалиги туман бўлимида туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссияси томонидан танлов (тендер) ўтказилади.
Мурожаат учун телефонлар: 646-15-18, 646-15-28.
Туман ҳокимлиги.