Туман мактабгача таълим бўлимига қарашли 11 ҳамда 15-сон мактабгача таълим муассасалари ходимлари туман Адлия бўлимига иш ҳақларини ундириб беришни сўраб ариза билан мурожаат қилдилар.
Ўрганишлар натижасида шу нарса маълум бўлдики, 11-сон МТМ жорий йилнинг 15-январидан ҳамда 15-сон МТМ 2018 йил 25 октябридан буён таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан ходимларга иш ҳақлари тўлаш тўхтатиб қўйилганлиги аниқланди.
Бироқ, мазкур ҳолат Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг
159-моддаси 1-қисмига ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг
175-моддаси 8-бандига зид ҳисобланади.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг
159-моддаси 1-қисмида “Ходимнинг айбисиз яроқсиз маҳсулот тайёрланганда ва бекор туриб қолинган вақтда унинг ўртача иш ҳақи сақланади” дея қайд этилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг
175-моддаси 1-қисмига мувофиқ ишланмаган вақт учун ҳақ мазкур қисмнинг 8-бандида “ходимнинг айбисиз бекор туриб қолинган вақт учун ҳақ тўлаш” лозимлиги белгиланган.
Юқоридаги қонун ҳужжатларига асосланиб, туман мактабгача таълим муассасасига қарашли 11-сон МТМнинг 14 нафар, 15-сон МТМнинг 8 нафар ходимларига мазкур МТМлар фаолияти тўхтатилган кундан бошлаб то ҳозирги кунга қадар тўланмаган ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдордаги иш ҳақлари суд орқали ундириб берилди
У.АРТИКОВ,
туман Адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси.