Заркент шаҳарчасида жойлашган ҳарбий қисм томонидан маҳаллаларда истиқомат қилаётган кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бор фуқаролар, фахрийларнинг ҳолидан хабар олиш анъанага айланиб бормоқда. Ҳарбий қисм хизматчилари томонидан ушбу оилаларга зарур бўлган навбатдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Зеро, ушбу оилалар ва фуқароларнинг холидан хабар олиш, улар билан ҳамсуҳбат бўлиш, қалбига қулоқ солиш, дардини билиш, муаммоларини ечиш учун амалий кўмак бериш савобли ишдир.