Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида архив иши ва иш юритишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига биноан 2020 йил 1 июнидан қуйидаги архив хизматлари Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилиши жорий қилинмоқда:
- ўқиганликни тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини бериш;
- иш стажини тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини бериш;
- иш ҳақини тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини бериш;
- араб алифбосида яратилган туркий, форсий ва арабча ҳужжатлардаги ахборотлар бўйича аннотация маълумотларини тайёрлаб бериш;
- архив ҳужжатлари, китоблар ва қўлёзмаларни рақамлаштириш (электрон нусха олиш).
Фармон билан йил охирига қадар доимий сақловга олинадиган ҳужжатлар таркибини оптимизация қилиш, Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисмини доимий сақлаш ҳуқуқи берилган вазирликлар, идоралар, тармоқ давлат фондлари ва ташкилотлар рўйхатини қисқартириш, архив иши жараёнларини тўлиқ қамраб олувчи ва интерактив қидирув имкониятлари мавжуд бўлган «Архив иши» ягона ахборот тизими яратиш бўйича таклифлар киритилмоқда.
2021 йил 1 январгача давлат архивларида сақланаётган фондларни хатловдан ўтказиб, улар ҳақида тегишли маълумотларни қамраб олган маълумотлар базасини яратиш режалаштирилмоқда.
Ж.ЭШМОНОВ,
туман Давлат архиви 1-даражали архивчиси.