Туманимиз ҳудудида коронавирус тарқалиб кетишининг олдини олиш борасида барча чора-тадбирлар кўрилмоқда. Хусусан, бозорлардаги нарх-навонинг асоссиз ошиб кетишининг олдини олиш борасида ҳам қатъий назорат ўрнатилмоқда.
Туман марказидаги “Жума деҳқон бозори”да нарх-навонинг ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида туман ҳокимлиги, солиқ инспекцияси ва бозор маъмурияти ҳамкорлигида махсус ишчи гуруҳ тузилиб, ҳар бир тадбиркор ва сотувчилар билан бирма-бир суҳбатлашиб чиқилди.
Бозор, дорихона ва бошқа савдо нуқталарида озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа маҳсулотларнинг нархлари кескин ортиб кетишининг олдини олиш мақсадида ишчи гуруҳи изчиллик билан фаолият олиб бормоқда.
Айни пайтда туманимиздаги барча бозор, дорихона, умумий овқатланиш жойлари, савдо дўконлари бир маромда ишлаб турибди.
Тадбиркор ва савдогарлар билан суҳбатлар жараёнида нарх-навонинг асоссиз оширилишига йўл қўймаслик, аҳолини ваҳимага солувчи миш-мишлар тарқалишининг олдини олиш бўйича тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Ўз мухбиримиз.