Туманимиз тоғли ҳудуд бўлиб, асосан даштликлардан иборатдир. Кўп йиллардан буён туман аҳолисини ичимлик суви муаммоси қийнаб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йило 18 декабрдаги қарорига асосан туманимиз бўйича 77 та қишлоқда ичимлик суви иншооти қуриш, реконструкция қилиш бўйича ишлар амалга оширили белгилаб берилган эди. Бу ишларни амалга ошириш учун 36,4 миллион АҚШ доллари ажратилиши кўзда тутилганди.
Ўтган йили ушбу ишлар туманимизда бошланди. Ҳозирги кунга қадар 40 та ер ости артезиан қудуқлари қазилиб, 20 дан ортиқ сув иншооти қуриб битказилди. Ўтган йили “Жўш ота”, “Булоқбоши”, “Зармитан” маҳалла фуқаролар йиғинларида 1тадан ер ости артезиан қудуқлари қазилиб, ишга туширилиб, қарийиб ўн икки минг хонадон ичимлик суви билан таъминланди. Бу ишлар жорий йилда ҳам давом эттирилмоқда. Бу эса туман аҳолисининг қарийиб 80 фоизи ичимлик суви билан таъминланишига эришилади.
Зариф ХОТАМОВ.