Инсон соғлиғини асраш энг бебаҳо бойликдир. Дардни даволашдан кўра унинг олдини олган муҳимдир. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида кўз илғамас ёв - коронавирус пандемиясига қарши эҳтиёт чоралари кўрилмоқда. Туман фавқулодда вазиятлар бўлими ҳам карантин вақтида қуйидаги тавсияларга амал қилишингизни сўрайди:
- савдо қилишдан аввал тиббий ниқобингизни ва қўлқопларни тақиб олишни унутманг.
- харид қилмайдиган буюм ва маҳсулотларни заруратсиз ушламанг ва фарзандларингизнинг тегишига йўл қўйманг.
- савдо расталар ва кассаларда навбатга тургандан ўзаро хушмуомалада бўлинг ва оралиқ масофани қатьий сақланг.
- харидорларни бир жойда тўпланиб қолишини олдини олиш мақсадида савдо ҳаракатларингизни тезкорлик билан амалга оширинг.
- касалликни тўхтатиб қолишнинг энг содда ва ишончли йўли бу ҳар қандай мулоқотда 2 метрлик масофани сақлаш лозим.
- ёш болалар ва ижтимоий ёрдамга муҳтож шахсларни қаровсиз қолдирманг.
Шунингдек, ўта зарур ҳолларда кўчага фақатгина ниқоб таққан ҳолда чиқинг ва одамлар билан мулоқот қилишдан чекланинг.
Уйга қайтганингиздан сўнг дизенфекция ишларини амалга оширинг.
А.ЮСУПОВ,
туман ФВБ профилактика ва назорат бўйича инспектори, лейтенант.