Минг йиллардан буён олтин бойлик, молиявий қудрат рамзи бўлиб келмоқда. Дунё давлатларининг куч-қудрати ҳам кўп ҳолларда уларнинг мана шу қимматбаҳо табиий бойликка нечоғли эга эканликлари билан баҳоланади.
Таҳлилларга кўра, ноқонуний уюшган гуруҳлар томонидан ҳар йили кўп миқдорда олтин қазиб олиниб, қора бозор орқали савдога чиқарилади.
Аммо туманимизда ноқонуний равишда олтин қазиб олувчилар ҳам борки, ўзларининг соғликларини хавф остига қўйиб бўлсада, мақсадларига эришишга ҳаракат қилмоқда.
Жорий йилнинг 14 ноябрь куни ИИВ ТКХБ иккинчи сон ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор кидирув тадбирлари давомида “Қўролос” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи М.Р. Жанубий кон бошкармаси Зармитан кони ер ости шахтаси ҳудудидан таркибида олтин моддаси булиши мумкин булган маъданли тошларни олиб чикаётган вақтида ушланди.
Халқимизда “Кўза кунда эмас, кунида синади” деган нақл бор. Айни вақтда бундай ноқонуний иш билан шуғулланаётганлар жавобгарликдан қутулиб қоламан десалар, адашадилар, жиноятга жазо муқаррарлиги ҳаётнинг синалган ҳақиқатидир.
Ўткир АШУРОВ,
Фурқат АБДУРАШИДОВ,
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТКХБ бўлинмалари иккинчи сон ИИБ ЖКБ УМИБ тезкор вакиллари.