Президент қарорига кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат ОТМларига кириш учун тест синови топшириқларини тузиш ва экспертизадан ўтказишнинг янги тартиби жорий қилинади, унга мувофиқ:
???? тест синови топшириқлари давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари асосида тузилади;
???? тест синови материалларининг маъно-мазмуни умумий ўрта таълим тизимидаги фанларнинг ўқув дастурларига мослаштирилади;
???? абитуриентларнинг назарий билимларни ўзлаштириш даражаси билан бирга мантиқий фикрлаши, масала ва мисолларни бажара олиш қобилияти ва таълимнинг кейинги босқичига тайёргарлигини баҳолайдиган, компетенцияга асосланган тест топшириқлари ишлаб чиқилади;
???? амалдаги ABITUR дастурини такомиллаштириш ҳисобига янги дастурий тизим ишлаб чиқилади ҳамда 2021/2022 ўқув йили учун саралаш тест синовлари янги тест саволлари асосида ўтказилади.
Давлат тест маркази
Самарқанд вилояти бўлими