Самарқанд вилоятида 2020/2021 ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларининг бакалавриатига қабул бўйича тест синовлари Самарқанд туманидаги Спортнинг эшкакли эшиш турлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари республика болалар-ўсмирлар спорт мактаби 1-4-майдонлари, “Локомотив” футбол стадиони, Cамарқанд шаҳри 2-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактаби стадиони, "Нурафшон" футбол стадионларида ўтказилиши режалаштирилиб:
1. Самарқанд тумани спортнинг эшкакли эшиш турлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари республика болалар -ўсмирлар спорт мактаби 1-майдон – 630 та ўрин;
2. Самарқанд тумани спортнинг эшкакли эшиш турлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари республика болалар -ўсмирлар спорт мактаби 2-майдон – 660 та ўрин;
3. Самарқанд тумани спортнинг эшкакли эшиш турлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари республика болалар -ўсмирлар спорт мактаби 3-майдон – 900 та ўрин;
4. Самарқанд тумани спортнинг эшкакли эшиш турлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари республика болалар -ўсмирлар спорт мактаби 4-майдон – 750 та ўрин;
5. “Локомотив” футбол стадиони – 1200 та ўрин;
6. Cамарқанд шаҳри 2-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактаби стадиони
– 1140 та ўрин;
7. "Нурафшон" футбол стадиони – 840 та ўрин.
Жами 204 та гуруҳларда 6120 та ўринлар тайёрланиб, тест синовлари жорий йилнинг 2-12 сентябрь кунлари икки сменада ўтказилди.
Вилоят бўйича жами тест топшириши белгиланган 132154 нафар абитуриентдан 122325 нафари тестда иштирок этди, 9690 нафари турли сабабларга кўра иштирок этмадилар, 230 нафари белгиланган тартиб қоидани бузганлиги учун четлаштирилди, 17 сентябрь куни тана ҳарорати 370 дан юқори бўлган 7 нафар абитуриентлар учун тест синови ўтказилилди.
Тест жараёнида холислик ва шаффофликни таъминлаш учун 7 та майдонда 204 та гуруҳ учун 14 та 360º га айланувчи, 229 та видеокузатув камералари орқали доимий видеокузатув ўрнатилди, 19 та шахсни идентификациялаш воситалари орқали абитуриентлар объектларга киритилди, онлайн режимда тест2020.уз сайти ҳамда тест2020 мобиль иловаси орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди.
Вилоят ҳокимлиги бошчилигида Самарқанд шаҳар ва Самарқанд тумани ҳокимликлари ёрдамида тест ўтказиладиган жойларни тайёр ҳолатига келтирилди.
Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида вилоят ҳудудидаги жами 7 та тест синовлари ўтказиладиган объектларга жами 531 нафар, жумладан, Ички ишлар ходимлари 423 нафар (шундан 347 нафари эркак, 76 нафари аёл), Миллий гвардия ходимлари сони жами 108 нафар (шундан 98 нафари эркак, 10 нафари аёл) ходимлар жалб этилди. Шунингдек, фуқароларнинг хавфсизлигига тахдид қилувчи буюмлар ва ашёлар олиб киритилишининг олдини олиш мақсадида 131 та, шундан, 11 таси металлорама шаклидаги, 120 та қўлда олиб юрилувчи металлодетекторлар, 123 та алоқа воситалари, 14 та кинология хизмат итлари жалб этилди.
Вилоят ФВБ томонидан тест синовлари ўтказиладиган барча объектларга жами 44 нафар ходим 5 та махсус ўт ўчирувчи техника воситалари ва ҳар бир худудга бошқарманинг зобитлари масъул қилиб бириктирилди.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ҳар бир секторга белгиланган тартибда 1 тадан тез тиббий ёрдам машинасининг доимий навбатчилиги ташкил этилди.
Тест синовлари давомида ҳар бир объектнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион йўлаклар билан жиҳозланди. Абитуриентларнинг тана ҳароратини ўлчаш учун 4 нафардан малакали тиббий хизмат ходимлари билан таъминланди.
Тест жараёнига 383 нафар гуруҳ назоратчиси сифатида жалб этилган ходимлардан 173 нафари олий таълим муассасалари профессор ўқитувчилари, 210 нафари ХТБ тасарруфидаги таълим муассасалари педагог ходимларидир.
Самарқанд вилоятида тест синовлари ўтказилган кунларда ҳеч қандай кўнгилсиз ҳодисалар юз бермади. Тест синовлари Низом талаблари асосида ўтказилди.
Давлат тест маркази
Самарқанд вилоятида бўлими